УЕФА президенти Мишель Платини ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлаш пайтидаги қонунбузарликларни топиш юзасидан ФИФА Этика қўмитаси томонидан олиб борилган тергов натижаларининг тўлиқ эълон қилинишини талаб этишда давом этмоқда.
ФИФА Этика қўмитаси тергов палатаси бошлиғи тергов пайтида 75дан ортиқ гувоҳларни сўроқ қилди. Турли аудиоёзувлар тўпланди. Натижада 200 минг саҳифадан ортиқ материал тўпланди. Ноябрь ойида эса ФИФА ЖЧ-2018 ва ЖЧ-2022 мезбонларини аниқлаш пайтида ҳеч қандай қоидабузарлик аниқланмаганини эълон қилди.
Кейинроқ Гарсия баёнот бериб, ФИФА эълон қилган ҳисобот у олиб борган суриштирув ишларига тўлалигача мос келмаслигини ва апелляция бериш нияти борлигини маълум қилганди. ФИФАнинг Этика бўйича Арбитраж палатаси раҳбари Ханс-Йоахим Эккерт интервью бериб, Гарсиянинг очиқчасига танқидидан ҳайрон бўлганини таъкидлади. Натижада Эккерт ва Гарсия ўзаро учрашишди ва барча маълумотларни ФИФАнинг Аудит қўмитасига топширилишини эълон қилишди.
"Этика қўмитасининг қоидасига кўра ҳисобот тўлалигача эълон қилинишини истайман. Агар унда қандайдир ёмон нарсалар аниқлангани маълум бўлса, ЖЧ мезбонларин аниқлаш борасидаги сайловлар бошқатдан ўтказилиши шарт", - дейди Платини.
Суриштирув жараёнида Платини ҳам тергов қилинган. Боиси, УЕФА раҳбари Қатарга овоз берган 14 нафар ФИФА Ижроқўми аъзоларидан бири бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).