Президентимиз томонидан 2016 йил "Соғлом она - соғлом бола" йили деб эълон қилиниши "Локомотив" футбол клуби томонидан катта қувонч билан кутиб олинди ва "Ўзбекистон Темир Йўллари" ва "Локомотив" жамоа рахбарияти бизнинг келажагимиз бўлган ёшларимизни хар томонлама етук, соғлом етишлари учун Ўрта Осиёда биринчи бўлиб 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун "Локо-Жуниор" мактабини очиш учун танлов эълон қилган эди.
Киритилди: 11:48, 07.09.2016. Ўқилди: 6251 марта. Фикрлар сони: 1 та.
6 сентябрдан "Локомотив" футбол мактабига 2005 йилда таваллуд топган болалар ўртасида танлов бошланади.
Киритилди: 18:30, 04.09.2016. Ўқилди: 7056 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Локомотив" профессионал футбол клуби халқимизни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик байрами билан муборакбод этади. Мустақиллик ҳеч шубҳасиз ҳар бир иснсонга берилиши мумкин бўлган энг олий неъматдир!
Киритилди: 12:40, 31.08.2016. Ўқилди: 6213 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Осиё футбол конфедерацияси 1—2 сентябрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида «ОФК сара мураббийлар форуми»ни ўтказади. Унда Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалига етиб борган клублар, Олимпия ўйинлари ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида қатнашган миллий терма жамоаларнинг мураббийлари қатнашиши кўзда тутилган.
Киритилди: 11:55, 31.08.2016. Ўқилди: 11078 марта. Фикрлар сони: 1 та.
28 августдан яна машғулотларга киришган "Локомотив" футболчиларининг бўлажак учрашувларга тайёргарлиги давом этмоқда. Жамоамиз вакиллари ҳозирда машғулотларни "Локомотив" стадионида олиб боришмоқда.
Киритилди: 11:17, 30.08.2016. Ўқилди: 5395 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон олий лигасида иштирок этаётган "Локомотив-W" қизлари кеча иккинчи давра баҳсларини бошлашди.
Киритилди: 11:15, 30.08.2016. Ўқилди: 7653 марта. Фикрлар сони: 1 та.
“Локомотив” клуби рахбарияти бош ҳомийимиз Ўзбекистон Темир Йўллари" Акциядорлик жамияти хайриҳоҳлигида 4-6 ёшда бўлган болажонлар учун яна янги танлов эълон қилади.
Киритилди: 15:05, 26.08.2016. Ўқилди: 6154 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Кеча кечки пайт Дубайдан Тошкентга етиб келган "Локомотив" ўйинчиларига 28 августгача таътил берилди. Футболчилар якшанба куни жамоа қароргоҳида тўпланиб, яна машғулотларни бошлашади.
Киритилди: 13:01, 25.08.2016. Ўқилди: 6697 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида "Локомотив" сафарда БААнинг "Ал-Айн" клубига қарши дастлабки учрашувни ўтказди. Анча қизиқарли кечган ўйинда ҳисоб очилмади.
Киритилди: 11:04, 24.08.2016. Ўқилди: 10058 марта. Фикрлар сони: 2 та.
"Локомотив" учун Осиё чемпионлар лигаси яна яқинлашмоқда. "Темирйўлчилар" эртага, 22 август куни БААнинг Ал Айн шаҳри томон йўл олишади ва 23 август санасида маҳаллий "Ал Айн" клубига қарши ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган дастлабки учрашувни ўтказишади.
Киритилди: 13:00, 21.08.2016. Ўқилди: 7434 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" ва "Сўғдиёна" ўринбосарлари ўртасидаги баҳсда ёш "темирйўлчилар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа ёшларимиз кетма-кет саккизта ўйиндан иборат ғалабасиз серияга чек қўйишди.
Киритилди: 13:25, 18.08.2016. Ўқилди: 5075 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Бугун бўлиб ўтадиган учта ўйин билан олий лиганинг 19-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.
Киритилди: 13:12, 18.08.2016. Ўқилди: 3938 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Локомотив"нинг ОЧЛ чорак финалдаги рақиби "Ал Айн" бош мураббийи Златко Далич жамоасининг тайёргарлиги ҳақида қисқача фикр билдирди.
Киритилди: 13:37, 17.08.2016. Ўқилди: 5816 марта. Фикрлар сони: 1 та.
"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигаси чорак финалдаги рақиби "Ал Айн" кеча ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. БАА футболчилари кечаги назорат баҳсида Уммон клуби "Саҳам"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.
Киритилди: 13:18, 17.08.2016. Ўқилди: 5428 марта. Фикрлар сони: 2 та.
Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бошланишига оз вақт қоляпти. 23 август куни "Локомотив" ОЧЛнинг 1/4 финал доирасида дастлабки учрашувни ўтказади. "Темирйўлчилар" сафарда "Ал Айн"га қарши баҳс олиб боришади. Хўш, бу жамоа "Локомотив" билан бўладиган ўйинга қандай тайёргарлик кўрмоқда?
Киритилди: 13:50, 16.08.2016. Ўқилди: 10253 марта. Фикрлар сони: 2 та.
"Локомотив" олий лигада навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. "Темирйўлчилар" 18 август куни ТТЙМИ стадионида "Сўғдиёна"ни қабул қилишади. Ўйин 19:00да бошланади.
Киритилди: 12:24, 16.08.2016. Ўқилди: 5515 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Давралар оралиғида “Локомотив” сафига келиб қўшилган босниялик футболчи Славен Степанович кеча ўз дебютини нишонлади. Ярим ҳимоячи ўйиннинг 73-дақиқасида захирадан Сардор Мирзаев ўрнига майдонга тушди.
Киритилди: 19:31, 15.08.2016. Ўқилди: 5141 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Латвиянинг Лиепая шаҳрида ташкил этилган “Dobrecova Cup 2016” футбол мусобақасида иштирок этган "Локомотив" футбол мактабининг 2006 йилда туғилган тарбияланувчилари бугун Тошкентга қайтиб келишди.
Киритилди: 20:41, 12.08.2016. Ўқилди: 5649 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Ҳар йил 11 август куни "Пахтакор" стадиони ҳамда "Боткин" қабристонида афсонавий жамоа "Пахтакор-79" хотираси ёдга олинади. 1979 йилнинг 11 августида "Пахтакор" жамоасининг 17 нафар аъзоси авиаҳалокат туфайли ҳаётдан кўз юмганди.
Киритилди: 15:11, 11.08.2016. Ўқилди: 5538 марта. Фикрлар сони: 1 та.
Бугун "Локомотив" олий лигада 17-тур учрашувини ўтказади. "Темирйўлчилар" ТТЙМИ стадионида "Андижон"ни қабул қилишади. Ўйин 19:30да старт олади.
Киритилди: 12:34, 08.08.2016. Ўқилди: 4722 марта. Фикрлар сони: 1 та.