Кириш Регистрация

STD.UZ/ATLETIKO

Атлетико

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ, ярим финал. «Атлетико» дастлабки ўйинда ғалаба қозонди

Европа чемпионлар лигасининг иккинчи ярим финал учрашуви анча бошқача кечди. Бу ўйин жуда шиддатли ўтди. Энг муҳими, мухлислар гол кўришга муваффақ бўлишди. Гол бўлганда ҳам, юқори савиядаги ижро орқали дарвозага йўлланган ажойиб гол.

"Атлетико" ўз майдонидаги "Бавария"га қарши ўйинни юқори прессинг орқали бошлади. "Матрасчилар" нафақат тўпни рақибдан олиб қўйишда, балки ҳужум ташкил қилишда ҳам фаоллик кўрсатишди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида мезбонлар ярим ҳимоячиси Сауль Нигуес кутилмаган юришни амалга оширди. У нақ 3 футболчини алдаб, "Бавария" жарима майдончасига кириб келди ва у ерда 3 ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, олис бурчак томон аниқ зарба берди: тўп устунга тегиб, тўрга тушди! Бундай голга Месси ҳам ҳавас қилса арзийди.

Шундан кейин "Атлетико" юқори прессингни ва жамоавий ҳимояланишни давом эттирди. Натижада Гвардиола шогирдлари танаффусга қадар голга тортадиган вазият ярата олишмади. Аксинча, Гризманн дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва Мартинеснинг таъқиби остида унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Нойер зарбани оёғи билан қайтариб, хавфни бартараф этди.

Иккинчи бўлимда эса Симоне шогирдлари кучли прессинг орқали эмас, позицион ҳимоялана бошлашди. Мюнхенликлар дастлабки 15-20 дақиқа ичида "матрасчилар" жарима майдончаси ичига қамаб қўя олишди. Давид Алабанинг олис масофадан берган зарган зарбасидан кейин тўсинга тегиб қайтди. Орадан кўп ўтмасдан бурчакдан етказилган узатмани Хави Мартинес баланд сакраганча дарвоза томон бурди. Облак тўпни нақ чизиқ устида эгаллади. Навбатдаги вазиятларнинг бирида Левандовски ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Облакнинг қўлига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди. Дуглас Костани жарима майдончасига кираётиб Ламдан узатма қабул қилди ва яккама-якка вазиятда тўпни Облак устидан оширишга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди.

"Атлетико" эса рақибнинг шунча ҳужумларига битта ҳужум билан жавоб бердики, хавфлилик даражаси бўйича торози палласини босиб қўя қолди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Рибери майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Торрес жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва оёғининг ташқи томони билан олис бурчакка зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Габи 16 метрдан яна зарба берди. Нойер эгаллади. Агар ушбу вазиятга голга айланганда, тўқнашув тақдири 80 фоизга ҳал бўларди...

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар яна босим оширишди, ҳужумлар ташкил қилишди. Мезбонлар мардонавор ҳимояланишди. Дастлабки ўйинда "Атлетико" ўз мақсадига эришди: ўз дарвозасини голдан сақлаб қолиб, "Бавария" дарвозасига камида битта гол урди. Вазиятдан чиқиб кетиш учун эса Гвардиола жамоасида яна 90 дақиқа вақт бор. Жавоб ўйини 6 кундан кейин "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, ярим финал, дастлабки ўйин
"АТЛЕТИКО" - "БАВАРИЯ" - 1:0 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Гол: 1:0 – 11 Сауль.
Атлетико – Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Савич, Габи, Фернандес, Коке, Сауль (Парти, 85), Гризманн, Торрес.
Бавария – Нойер, Лам, Бернат (Бенатия, 77), Алаба, Видаль, Мартинес, Дуглас Коста, Алькантара (Мюллер, 70), Коман (Рибери, 64), Хаби Алонсо, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Дуглас Коста (40), Нойер (82), Бенатия (82), Сауль (84), Видаль (88).

Киритилди: 28.04.2016 01:38. Ўқилди: 5572 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Атлетико 10 20
2 Лацио 8 13
3 Фейеноорд 6 6
4 Селтик 6 4

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Боруссия Д
4-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

21.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
21:30
Алавес
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.