Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин якунланди. Дастлабки ўйинда "Атлетико" ўз уйида "Бавария"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Жавоб ўйини 6 кундан кейин "Альянц Арена"да бўлиб ўтади |
90+3' |
|
Вуууууҳ! Левандовски бош билан тўпни Видалга қолдирди. Артуро жарима майдончаси устида зарба йўллади. Облак! |
90+3' |
|
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмага Бенатия бош билан зарба берди. Облак тўпни эгаллади |
90+1' |
|
Вуҳ! Дуглас Коста чап қанотдан марказ томон сурилди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
89' |
|
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Қайтарилган тўпга Аугусто Фернандес жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Ноаниқ |
89' |
|
Артуро Видаль огоҳлантирилди. Ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун |
87' |
|
Вуҳ! Дуглас Коста чап қанотдан айланма зарба берди. Облак тўпни иккинчи уринишда эгаллади |
85' |
|
"Атлетико"да ўзгариш: Сауль ўрнига Томас Парти тушди |
84' |
|
Сауль огоҳлантирилди. Вақтни чўзгани учун |
82' |
|
Қизиқ вазият. Коке чап қанотдан олдинга ўтаётганди, тўп майдонни тарк этганига ва ҳакам ҳуштак чалганига қарамай, у олдинга қараб тўпни тепиб кетаверди. Натижада Хави Мартинес уни чалди (тўпни олиш учун). Бунинг учун огоҳлантириш олди. Майдонда ётган Кокени ўрнидан мажбурлаб турғазишга уринган Нойер ҳам огоҳлантирилди |
81' |
|
Торрес яккама-якка вазиятга чиқди, аммо офсайд |
81' |
|
Давид Алаба жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
77' |
|
"Бавария"да ўзгариш: Бернат ўрнига Мехди Бенатиа тушди |
75' |
|
ВУУУУУУУУҲ! Оҳоҳоҳоҳо! Рибери майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва мезбонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Торрес жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва оёғининг ташқитомони билан олис бурчакка зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Габи 16 метрдан яна зарба берди. Нойер эгаллади! Вууууҳ! |
74' |
|
ВУУУҲ! Артуро Видаль олис масофадан юқори бурчак томон кучли зарба берди. Облак зарбани қайтарди |
73' |
|
"Атлетико" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни эгаллаган меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди. Риберининг узатмаси бироз ноаниқ бўлди |
71' |
|
Вуууууҳ! Лам майдон марказидан туриб жарима майдончасига кираётган Костани тўп билан таъминлади. Дуглас яккама-якка вазиятни тўпни Облак устидан оширишга ҳаракат қилди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
70' |
|
"Бавария"да иккинчи ўзгариш: Тиаго Алькантара ўрнига Томас Мюллер тушди |
65' |
|
"Бавария"да дастлабки ўзгариш: Кингсли Коман ўрнига Франк Рибери тушди |
64' |
|
Вууууҳ! Видаль бир ҳаракат билан ўзига етказилган узатмани жарима майдончасидаги Левандовскига узатмади. Роберт ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Облакнинг қўлига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди |
60' |
|
"Бавария" мезбонларни ўз жарима майдончаси ичига қамаб қўйди! |
59' |
|
Вуууҳ! Коман худди Сауль каби жарима майдончасига кириб келди ва дарвоза олдига узатма беришга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди |
57' |
|
ВУУУҲ! Бурчакдан етказилган узатмани Хави Мартинес баланд сакраганча дарвоза томон бурди. Облак тўпни нақ чизиқ устида эгаллади |
54' |
|
ВУууууууҳ! Алаба кутилмаганда 35 метрлардан зарба бериб қолди!!!! Тўп тўсинга тегиб қайтди! |
52' |
|
Дуглас Коста чап қанотдан дарвоза яқинига узатма юерди. Тўпни Облак эгаллади |
48' |
|
Левандовски чап қанотдан ҳимоячилардан ўтиб кетиб, жарима майдончасига узатма берди. Видалнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди |
47' |
|
Хавфли вазият! "Бавария" футболчиси бурчак тўпини жарима майдончасининг олис томонига етказди. У ерда футболчилардан бири бош билан тўпни дарвозабон майдончасига яқинига етказди. Алаба бош билан билан зарба берди. Ноаниқ |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси: Тўп назорати: 33-67%, Зарбалар: 7-7, Аниқ зарбалар: 4-1, Бурчак тўплари: 2-1, Офсайдлар: 1-0, Фоллар: 6-6, Огоҳлантиршилар: 0-1. |
45+1' |
|
Бернат олис масофадан ноаниқ зарба йўллади. Клаттенбург биринчи бўлимга якун ясади. Танаффус. Ҳозирча Саулнинг ягона голи эвазига "Атлетико" олдинда бормоқда |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
44' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлмади |
44' |
|
Вуууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Коке ўткир бурчак остида товони дарвоза томон бурди. Хави Мартинес бош билан зарбани қайтарди. |
43' |
|
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида мезбонлар устунликка эга бўлишмоқда |
41' |
|
Коке ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Нойер тўпни эгаллаб олди |
36' |
|
Жамоадошлари Видални зарбавор вазиятга чиқаришди. Артуро 18 метрдан аниқ зарба бера олмади |
34' |
|
Вуууҳ! Коман бутун майдонни босиб, жарима майдончасининг ўнг томонида ҳимоячини алдади ва дарвозабон олдига узатма берди. Облак тўпни эгаллаб олди |
34' |
|
Видаль ўйин қоидасини бузди. Қанотдан етказилган жарима тўпини меҳмонлар эгаллашди |
30' |
|
Бурчак тўпи хавфли вазиятни тақдим этмади |
30' |
|
Вууууууҳ! Гризманн дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва Мартинеснинг таъқиби остида унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Нойер зарбани қайтарди! |
28' |
|
Вуууҳ! Филипп Лам жарима майдончаси ташқарисида бир ҳимоячини алдади ва 16 метрдан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Лам ҳакам қўлни кўрсатди. Клаттенбург жим |
27' |
|
Германияликлар "Атлетико" жарима майдончасигача тўпни олиб кира олишмаяпти |
25' |
|
Вуууҳ! Дуглас Коста кутилмаганда яқин бурчакка тўпни айлантирди. Тўп тўрга ён томондан тегди |
24' |
|
Фелипе Луис ўнг қанотдан Видални чалиб йиқитди |
22' |
|
Тўп назорати "Бавария" томонига ўтмоқда, аммо ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ |
20' |
|
Алонсо майдон марказига яқин жойдан жарима тўпини ўйинга киритди. Облак тўпни эгаллади |
17' |
|
Алаба жарима майдончаси ташқарисидан ё зарба берди, ёки узатма - ноаниқ бўлди |
15' |
|
Фелипе Луис майдон марказидан бошлаб олдинга юрди, йўл-йўлакай икки футболчини алдади, аммо рақиб жарима майдончаси олдида тўпни йўқотди |
13' |
|
Алаба ўнг қанотдан узатма берди. Видаль бош билан зарба беришга уринди. Облакнинг қўлига тегди тўп |
12' |
|
ВУУУУУҲ! "Бавария" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бурчакдан етказилган узатмага меҳмон футболчиси бош билан зарба берди. Тўпни дарвозабон эмас, ҳимоячи бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди |
11' |
|
ГОООООООЛ! Сауль Нигуес, 1:0! Вууууҳ! Қойил! Сауль нақ 3 футболчини алдаб, "Бавария" жарима майдончасига кириб келди, у ерда 3 ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, олис бурчак томон аниқ зарба берди! Тўп устунга тегиб, тўрга тушди! |
9' |
|
Давид Алаба ўнг қанотдан узатма берди. Облак тўпни эгаллади |
8' |
|
Торрес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва чап оёқда зарба берди. КУчсиз зарбани "Бавария" посбони эгаллаб олди |
7' |
|
Оҳо! Габининг майдон марказидан етказган узатмани Гризманн жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди ва акробатик услубда зарба берди. Антуан офсайдда қолганди |
6' |
|
Мезбонлар кучли прессинг уюштиришмоқда. Габи ўнг қанотдан тўпни эгаллаб, жарима майдончасига узатма берди. Нойернинг насибаси бу |
4' |
|
Вуҳ! Дастлабки аниқ зарба. Сауль жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Нойерга бу "семичка пўчоқ") |
3' |
|
Икки дақиқадан ошиқроқ вақт давомида "Бавария" тўпни назорат қилди |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда! |
' |
|
Диққат! Футболчилар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда. Кутиб оламиз. |
' |
|
Хабарингиз бор, Гвардиола "Бавария"даги ўзининг сўнгги мавсумини ўтказмоқда. Яна бир ойдан кейин у Мюнхенни тарк этиб, "Манчестер Сити"ни қабул қилиб олади. Мюнхенлик мухлислар Пепдан айнан ЕЧЛ бош совринини кутишмоқда. "Атлетико" эса ҳар қанақа жамоага жиддий қаршилик кўрсата олади! |
' |
|
Ўйин бошланишига 20 дақиқа қолди. |
' |
|
Мадридликларга бугун Диего Годин ёрдам бера олмайди. Гвардиола эса Рибери ва Мюллерни захирада қолдирган. |
' |
|
"Висенте Кальдерон" стадиони. Мадрид. "Атлетико" - "Бавария" тўқнашуви |
' |
|
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари. Европа чемпионлар лигасииннг иккинчи ярим финали баҳсидан матнла трансляцияни бошлаймиз |