Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» — «Алавес». Бугун Луис Энрике каталонияликлар билан сўнгги бор майдонга чиқади

Бугун — 27 май куни Тошкент вақти билан тунги 00:30 да Испания кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади ва унда «Барселона» мавсумни Ла лига дебютанти сифатида ўтказган «Алавес»га қарши саф тортади.

Ушбу тўқнашувдан сўнг «Барселона» бош мураббийи Луис Энрике расман ишдан кетади. У «ПСЖ»га қарши 0:4 ҳисоби билан якунига етган Чемпионлар лигаси учрашувидан кейиноқ мавсум сўнггида истеъфога чиқиши ҳақида айтиб ўтганди.

Луис Энрике бошқарувидаги «Барселона» бу мавсум Ла лига чемпионлигини Мадриднинг «Реал» клубига бериб қўйди. «Қироллик клуби» Чемпионлар лигасида ҳам финалга етиб борди, «Барселона» эса чорак финалда «Ювентус» довонидан ўта олмади.

Испания кубогидаги ғалаба Каталония клубини мавсумни совринсиз якунлашдан қутқариб қолиши мумкин.

Финал ўйинида Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадиони мезбонлик қилади. Бу учрашув мазкур аренадаги сўнгги футбол ўйини бўлиб тарихга киради. Келаси мавсумдан бошлаб «Висенте Кальдерон» эгалари ҳисобланган «Атлетико» футболчилари янги стадионда уй учрашувларини ўтказади.

Маълумот учун, «Барселона» финалга қадар «Эркулес» (1:1, 7:0), «Атлетик» (1:2, 3:1), «Реал Сосьедад» (1:0, 5:2), «Атлетико» (2:1, 1:1) клубларини турнирдан чиқариб юборди. «Алавес» футболчилари эса «Химнастик» (3:0, 3:0), «Депортиво» (2:2, 1:1), «Алькоркон» (2:0, 0:0), «Сельта» (0:0, 1:0) клубларини қолдириб кетди.

Киритилди: 27.05.2017 14:22. Ўқилди: 6602 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.02.2026. Ла-лига. 25-тур.
20:15
Барселона
3-0
Леванте

Навбатдаги учрашув

28.02.2026. Ла-лига. 26-тур.
20:15
Барселона
-:-
Вильярреал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.