Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» Испания кубогини қўлга киритди

Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида Испания кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Испания Ли лигаси ва Европа чемпионлар лигасида мувафақиятсизликка учраган «Барселона» испания кубок финалида «Алавес»ни мағлуб этди.

Басклар чемпионатда 9-ўринни банд этган бўлсалар-да, "Барса"га кескин қаршилик кўрсатиш ва мавсумни соврин билан якунлашга жиддий аҳд қилишганди. Шу боис, улар ўйин бошиданоқ қўпол ўйиндан ўзларини тийиб ўтиришмади.

"Кўк-анорранглилар" катта ташаббусга эга бўлган бўлсалар ҳам, баҳснинг 27-дақиқасида "Алавес" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Пикенинг хатосидан кейин Дейверсон тўпни эгаллаб олиб, жарима майдончаси бурчагидан зарба берди. Тўп Силлессеннинг қўли орқали устунга тегди ва дарвоза чизиғи бўйлаб думалаганча, нариги устун ёнидан ўтди. "Алавес" футболчиси тўпни эгаллади ва ўткир бурчак остида ноаниқ зарба берди.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, каталонияликлар ҳисобни очишди. Фаолиятидаги 700-расмий ўйинида иштирок этаётган Месси чиройли гол муаллифига айланди. Аргентиналик футболчи Неймар билан "девор" ўйнаб олди ва 16 метрдан чап оёқда зарба бериб, тўпни дарвозага жойлади!

Орадан яна 3 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди. Тео Эрнандес жаримадан зарба берди ва олис "тўққизлик"ка тўпни "михлади"! Бу гол Мессининг голидан чирой борасида асло қолишмади. 1:1.

Биринчи бўлим сўнгида Энрике шогирдлари бир эмас, 2 та гол уришга муваффақ бўлишди. Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Гомешга узатма берди. Андренинг пасидан кейин 2-3 метрдан бўш дарвозани ишғол қилди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Месси ўнг қанотдан юришни амалга оширди, у бир неча ҳимоячилардан ўтиб кетиб, жарима майдончасида очилган Алькасер пас берди. Пако бирга-бир вазиятни кўкка совурмади.

"Барселона" иккинчи 45 дақиқаликни нисбатан хотиржамроқ ўтказди. "Алавес" футболчилари эса ўзлари яратилган имкониятлардан фойдалана олишмади.

Шу тариқа, "Барелона" мавсумни Испания кубоги соврини билан якунлайдиган бўлди. "Кўк-анорранглилар" учун бу қўлга киритилган 29-Қирол кубоги бўлди. Шунингдек, жамоа кетма-кет 3 мавсумдан бери совринни ҳеч кимга бермаяпти.

Испания кубоги, финал
БАРСЕЛОНА - АЛАВЕС 3:1
28 май, 00.30, «Висенте Кальдерон»
Голлар: 1:0 – 30 Месси, 1:1 – 33 Тео, 2:1 – 45 Неймар, 3:1 – 45 Пако Алькасер.
Барселона – Силлессен, Умтити, Пике, Альба, Маскерано (Андре Гомеш, 11), Ракитич (Алеиш Видаль, 83), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Пако Алькасер.
Алавес – Пачеко, Эли, Феддаль, Тео (Ромеро, 79), Вигарай, Маркос Льоренте, Фемения, Ману Гарсия, Мендес (Камараса, 59), Ибаи Гомес (Собрино, 60), Дейверсон.
Огоҳлантиришлар: Мендес (16), Ману Гарсия (39), Умтити (42), Эли (49), Собрино (76), Месси (76), Иньеста (76), Дейверсон (88).

Киритилди: 28.05.2017 02:30. Ўқилди: 10040 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.02.2026. Ла-лига. 25-тур.
20:15
Барселона
3-0
Леванте

Навбатдаги учрашув

28.02.2026. Ла-лига. 26-тур.
20:15
Барселона
-:-
Вильярреал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.