Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» мухлисларсиз ўйинда йирик ғалабага эришди

Испания чемпионатининг 7-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Лас-Пальмас»ни қабул қилди. Бугун Каталонияда реферундум ўтказилгани боис, хавфсизлик нуқтаи назаридан, ўйинга мухлислар киритилмади. Шу боис, жамоалар бўм-бўш "Камп Ноу"да ўйин ўтказишларига тўғри келди.

Мухлисларсиз ўйнашга тўғри келган мезбонларнинг биринчи бўлимда ўйини қовушмади. Уларда тезлик ва иштиёқ кўзга ташланмади. Меҳмонлар посбони Чичисола Месси томонидан берилган жарима зарбасини қайтарган бўлса, майдон эгаларининг баъзи зарбаларига аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимда Вальверде майдонга Ракитич ва Иньестани тушириши оқибатда "Барса"нинг ўйини кучайди. Боз устига, иккинчи бўлим аввалида Месси бурчакдан етказиб берган узатмани Бускетс бош билан дарвозага жойлаб, ҳисобни очди.

Луис Суарес ҳамон ўзининг яхши формасига кира олмаяпти. Уругвайлик футболчи бугунги ўйини орқали буни яна бир марта кўрсатиб берди. "Барселона" бахтига Лео Месси бор. Баҳс охирига қадар аргентиналик футболчи икки марта бирга-бир вазиятга чиқди ҳамда ҳар сафар дарвозани ишғол этди. Унга голли узатмаларни Денис ва Луис Суареслар беришди.

Ушбу ғалабадан кейин "Барса"нинг очколари 21тага етган бўлса, бугунги баҳсдан кейин Мессининг Ла лигадаги голлари сони 11тани ташкил қилмоқда.

Меҳмонлар футболкасида Испания давлат байроғи туширилган бўлади.Бу орқали клуб Испания яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.Ла Лига мазкур акцияга розилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Каталонияда Испаниядан ажралиб чиқиш бўйича референдум ўтказилмоқда.Мазкур референдумни «Барселона»нинг собиқ ва ҳозирги футболчилари – Жерар Пике, Хосеп Гвардиола, Карлес Пуйоль, Хави ва бошқалар қўллаб-қувватлашди.

Испания Ла лигаси, 7-тур
Барселона – Лас-Пальмас 3:0 (0:0, 3:0)
1 октябрь, 19.15, «Камп Ноу»
Голлар: 1:0 – 49 Бускетс, 2:0 – 70 Месси, 3:0 – 77 Месси.
Барселона – тер Штеген, Маскерано, Пике, Альба, Алеиш Видаль (Иньеста, 46; Андре Гомеш, 84), Бускетс, Сержи Роберто, Паулиньо (Ракитич, 46), Денис Суарес, Месси, Суарес.
Лас-Пальмас – Чичисола, Химо Наварро, Борха Эррера, Маседо, Лемос, Виера, Сантана (Гомес, 78), Домингес (Толедо, 78), Аквилани, Таннане, Кальери.
Огоҳлантиришлар: Паулиньо (33), Пике (35), Альба (45), Бускетс (45), Суарес (51), Химо Наварро (59).

Киритилди: 01.10.2017 21:12. Ўқилди: 8777 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.