Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пике Испания терма жамоасидаги фаолияти борасида ўз қарорини эълон қилди

"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике Испания терма жамоасидаги фаолияти борасида бир қарорга келганини эълон қилди.

"Ҳозирги пайтда Испания терма жамоасини ташлаб кетиш тўғри иш бўлмасди. Агар терма жамоадан кетсам, менга нисбатан ҳуштакбозлик қилган инсонлар ҳақлигини исботлаган бўламан. Испаниядаги кўп одамлар улар каби фикрда эканига ишонмайман. Мен вазиятни ўзгартиришни истайман. Испания терма жамоасидаги футболчилар ҳам менинг қолишимни исташади.

Ушбу вазият қалбимга оғриқ беради. Термадаги жамоадошларим ўзларига нисбатан ҳуштакбозлик қилинганига муносиб эмас. Бунга чек қўйиш осон бўлмаслигини тушуниб турибман.

Мен Испания терма жамоасидаги фаолиятимни Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам давом эттиришни режалаштиргандим. Терма жамоани бундай тарзда тарк этишни истамайман. Мен 15 йилдан бери терма жамоа сафида ўйнаб келяпман. Бу менинг оилам. Испанияга қарши ғаразим йўқ.

Испания аҳолисининг бир қисми ушбу давлат таркибидан чиқишни истаганди. Сиёсатчилар ўз ишлари билан шуғулланиб, бу масалани ҳал қилишлари керак. Каталония – ўз уйини тарк этмоқчи бўлган 18 ёшли ўсмир. Испания ҳукумати музокарага киришиши керак. Акс ҳолда ўғил уйни тарк этади. Энг муҳими — ўзаро ҳурмат ва музокара", - деди Пике махсус ташкил этилган матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Каталонияда референдум бўлиб ўтди. Испания ҳукумати мазкур референдумни ноқонуний деб атаб, полиция ёрдамида овоз бериш жараёнини тўхтатишга ҳаракат қилди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва маҳаллий аҳоли ўртасидаги тўқнашувда 700 киши жабр чекди.

Киритилди: 04.10.2017 17:31. Ўқилди: 15179 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.