Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Валенсия” — “Барселона”: 1-1. “Барселона” 2 очко йўқотди

Испания чемпионатининг 13-тури доирасида жадвалнинг юқори қисмида бораётган жамоалар тўқнаш келишди. Пешқадам "Барселона" иккинчи ўринда бораётган "Валенсия" майдонига сафар уюштирди.

"Кўршапалаклар" биринчи бўлимда асосан ҳимоявий ўйин кўрсатишди. Баҳснинг 30-дақиқасида "Валенсия" посбонининг хатоси ва Мессининг чиройли зарбасидан кейин тўп мезбонлар дарвозаси чизиғини кесиб ўтди. Аммо на рефери, на лайнсмен буни қайд этишмади. Шу боис, "Барса"нинг голи ҳакамларнинг қўпол хатоси туфайли инобатга олинмади. Бўлим сўнгида Мессининг узатмасидан кейин Суарес дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Нету зарбани оёғи билан қайтаришга муваффақ бўлди.

"Валенсия", кутилмаганда, иккинчи бўлимни ҳужумлар остида бошлади. Улар бу орқали номдор рақибга ўйин беришмади. Ниҳоят, мезбонлар учрашувнинг 60-дақиқасида ўз мақсадига етишди. Гедешнинг узатмасидан кейин Гайя чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига аниқ узатма берди. Родриго яқин масофадан тўпни дарвозага буриб қўйишга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг каталонияликлар ўйин назоратини ўз томонларига оғдиришди ва баҳс тугашига 8 дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштиришди. Лионель Месси томонидан узатилган жуда аниқ узатмани Альба ўзининг собиқ жамоаси дарвозасига тўғрилаб қўйди.

Сўнгги сонияларда "Валенсия" қарши ҳужум орқали ғалабани ўз томонига оғдириши мумкин эди. Аммо Симоне Дзадза қулай вазиятдан аниқ зарба бера олмади.

Шу тариқа, пешқадамлар бир очкони қўлга киритиб, 2 очкодан маҳрум бўлишди. Энди улар "Атлетико" ва "Реал"ни мос равишда 8 ва 4 очкога ортда қолдиришмоқда.

Испания Ла лигаси, 13-тур
Валенсия – Барселона 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 60 Родриго, 1:1 – 82 Альба.
Валенсия – Нето, Габриэл, Гайя, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 86), Кондогбиа, Парехо, Гонсалу Гедеш, Солер (Санти Мина, 89), Родриго (Перейра, 82), Дзадза.
Барселона – тер Стеген, Вермален, Нелсон Семеду (Алеиш Видаль, 80), Умтити, Альба, Иньеста (Денис Суарес, 72), Паулиньо, Ракитич (Деулофеу, 68), Бускетс, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (32), Габриэл (44), Родриго (74), Перейра (89).

Киритилди: 27.11.2017 02:46. Ўқилди: 6577 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.