Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» ортиқча муаммога дуч келмади

Испания чемпионатининг 18-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 12-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.  Месси жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб, чап қанотдан ичкарига кираётган Альбага ҳаводан узатма берди. Хорди бош билан тўпни жарима майдончасининг марказига қайтарди. Месси эса тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди.

Биринчи бўлим тугашига 7 дақиқа қолганида "кўк-анорранглилар" иккинчи голни рақиб дарвозасига уришди.  Сержи Роберто ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Луис Суарес эса тўпни эгаллади ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда Вальверде анча хотиржам ҳаракат қилишди. Фақатгина бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳисоб йирик кўринишга келтирилди. Лео Месси рақиб жарима майдончаси ичида 2-3 футболчини алдади ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Паулиньо тўпга оёқ қўйди ва гол!

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 48тага етказди ва Ла лигада пешқадамлик қилишда давом этади.

Испания Ла лигаси, 18-тур
Барселона – Леванте 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 12 Месси, 2:0 – 38 Суарес, 3:0 – 90 Паулиньо.
Барселона – тер Штеген, Вермален, Маскерано, Альба, Паулиньо, Серджи Роберто (Хосе Арнаис, 85), Иньеста (Андре Гомеш, 76), Ракитич, Дембеле (Нелсон Семеду, 67), Месси, Суарес.
Леванте – Оласабаль, Кабако, Луна, Мур, Постиго, Лерма (Робер, 62), Лукич, Дукуре, Жейсон (Саму, 83), Иви Лопес, Боатенг (Нано, 74).
Огоҳлантиришлар: Лерма (8), Постиго (31), Боатенг (70), Робер (84).

Киритилди: 07.01.2018 22:08. Ўқилди: 6901 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.