Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Коутиньо келди: «Барселона» қайси тактикада ўйнагани маъқул?

Ниҳоят, Филиппе Коутиньо «Барселона»га расман ўтди. Аслида, кўпчилик «Ливерпул»нинг қатъияти туфайли мазкур трансфернинг ёзда амалга ошишига ишонганди. Бироқ орага Коутиньонинг қатъияти қўшилди-ю, «Барселона»нинг имкониятлари ошиб кетди. Каталония клуби 160 млн евро эвазига бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди. Бу «Барселона» учун керак трансфер эди, чунки айни дамда клуб учта жабҳада — Ла Лига, Испания кубоги ва ЕЧЛ ғолиблиги учун кураш олиб бормоқда.

«Барселона» клуби раҳбарияти Филиппени ёзда Мессининг ўрнини эгалловчи футболчи сифатида харид қилишни истаганди. Кейинчалик эса Бартомеу бу футболчини тезроқ харид қилишни истади ва катта сумма сарфлашдан қочмади, ҳатто Коутиньонинг «Барселона» сафида ЕЧЛда ўйнай олмаслиги ҳам уни ниятидан қайтара олмади.

КОУТИНЬО ХИЗМАТИГА ЭҲТИЁЖ

Ўз навбатида Неймар кетганидан кейин «Барселона» мураббийлар штаби унинг ўрнини эгаллайдиган футболчи топа олмади. Эрнесто Вальверде чап қанот ҳужумида Жерар Деулофеу, Денис Суарес, Серхи Роберто ва ҳатто 105 миллионга сотиб олинган Усмон Дембелени ҳам ўйнатиб кўрди. Бироқ вазият яхши томонга ўзгармагач, Вальверде ўйин тактикасини ўзгартиришга, 4-3-3 дан 4-4-2 тактик схемасига ўтишга мажбур бўлди. Тўғри, мураббий чап қанот ҳужумида Дембеленинг хизматидан фойдаланишда давом этиши мумкин эди, бироқ янги Неймар бўлиши кутилаётган Дембеле жиддий жароҳат олди ва Неймарнинг ўрнини эгаллаш имконини қўлдан бой берди. Натижада Вальверде асосий таркибда иккита ҳужумчидан фойдаланадиган бўлди.

Бироқ Коутиньо келганидан кейин «Барселона»нинг ўйин тактикаси ўзгариши муқаррар. Ўз навбатида Вальверде янги футболчилар туфайли ҳозирги асосий таркиб футболчиларининг айримларини қурбон қилишга мажбур бўлади. Агар Дембеле асосий таркибдаги жойини қайтариб олса, баҳорда камида иккита асосий таркиб футболчиси захирадан жой олади.

Айни дамда Вальверде янги тактика борасида бош қотираётгани аниқ. Хўш, испаниялик мутахассис қандай қарорга келиши мумкин?

Биринчи вариант: 4-3-3 (Коутиньо — чап қанот ярим ҳимоячиси)

Энди айтинг-чи, Коутиньонинг трансфери ҳақида гап кетганда, дастлаб, у нима мақсадда сотиб олиняпти, деб ўйлагандингиз? Албатта, Филиппе Андрес Иньестанинг ўрнини эгаллаши мумкин, чунки бу мантиқан тўғри қарор. Яна шуниси қулайки, ЕЧЛда Коутиньо асосийдаги ўрнини ўз-ўзидан Иньестага бўшатиб беради. Бу тактикада ҳужумда Месси, Суарес ва Дембеле ҳаракат қилади, Месси ва Дембеле эса ўз ўрнини алмаштириб ўйнаса ажабмас.

Иккинчи вариант: 4-4-2 (Коутиньо — чап қанот ярим ҳимоячиси) давоми

Киритилди: 12.01.2018 09:44. Ўқилди: 9917 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.