Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бир йил ичида нархи «осмон»лаганлар (ТОП-10)

Бир йил ичида қайси футбол юлдузи қанчага қимматлади? «Transfermarkt» уларнинг «ТОП-10»лигини тузди. Бу ҳақда хабар.уз хабар тарқатди.

10. Кевин Де Брейне (26 ёш), «Манчестер Сити»

+50 млн. евро

Бирданига икки футболчининг нархи 50 млн. евро қимматлади.  Булар  – Неймар ва Де Брейне. Белгиялик футболчи бир йил ичида 83,3 фоизга (Неймар — 50 фоиз) қимматлади ва энди 110 млн. еврога баҳоланяпти.

9. Тимо Вернер (21 ёш), «Лейпциг»

+52 млн. евро

Агар Бундеслигани кузатаётган бўлсангиз, бу футболчини яхши танийсиз. Бу иқтидор эгасининг салоҳияти жуда баланд, нархи ҳам шунга яраша ўсди.

8. Муҳаммад Салоҳ (25 ёш), «Ливерпуль»

+53 млн. евро

2017 йили у қаҳрамонга айланди. Терма жамоасини ЖЧ-2018га олиб чиқди. «Ливерпуль»да кўрсатаётган ўйини ҳам ҳайратланарли.

7. Габриэл Жезус (20 ёш), «Манчестер Сити»

+54 млн. евро

Бир йил аввал энди-энди танилган футболчи ҳозирда клубининг ҳам, Бразилия терма жамоасининг ҳам асосий ҳужумчиси.

6. Филиппе Коутиньо (25 ёш), «Барселона»

+55 млн. евро

Яна бир бразилиялик футболчида мисли кўрилмаган ўсиш кузатилди. «Барселона» уни деб ақлдан озди ва катта машаққат ва суммага ниҳоят қишки трансфер ойнасида харид қилди.

5. Лионель Месси (30 ёш), «Барселона»

 +60 млн. евро

Ўттиз ёшида ҳам нархининг бундай кескин қимматлашиши? Бунга фақат бир футболчи қодир. У — Месси!

4. Деле Алли (21 ёш), «Тоттенхэм»

+60 млн. евро

Ўзи ярим ҳимоячи, аммо ўтган йили у «Тоттенхэм» учун 41та гол урди (АПЛда 33та).

3. Усмон Дембеле (20 ёш), «Барселона»

+62 млн. евро

Ёзда Дембеле «Барселона»га ўтган эди. Жароҳат сабаб у уч ойдан ортиқ вақт каталонияликлар сафида ўйнай олмади. Лекин бу омадсизлик унинг ТОП-3 учликка киришига тўсқинлик қилмади.

2. Ҳарри Кейн (24 ёш), «Тоттенхэм»

+80 млн. евро

АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши футболчиларидан бири. Унинг ҳамон «Тоттенхэм»далиги ҳайратланарли.  

1. Килиан Мбаппе (19 ёш), «ПСЖ»

+86 млн. евро

Ўтган йил бошида Мбаппе шунчалик порладики, 18 ёшли болакай «Монако» сафида ЕЧЛнинг плей-офф баҳсларида 6 ўйинда 6 гол урди («Манчестер Сити», «Боруссия» ва «Ювентус»га).

Киритилди: 13.01.2018 10:40. Ўқилди: 21817 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.