Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Иньестанинг «Барселона»даги ўрни дахлсиз…

«Барселона» ниҳоят, мақсадига эришди - бразилиялик Фелиппе Коутиньони ўз сафига қўшиб олди. Нима, бу клуб афсонаси Андрес Иньестанинг даври тугаётганини англатадими?

Умид қиламизки, йўқ. Биринчидан, фахрий ярим ҳимоячи ва «Барса» ўртасида муддати чексиз шартнома бор. Иккинчидан, абадий «навқирон» Иньеста ҳамон «блауграна»да ўз ролига эга.

Қолаверса, буюк ижрочининг буюк йўлини назарда тутсак, мураббийлар уни шунчаки, четга суриб қўймасалар керак.

Асосий таркибга илк қадам

Иньеста «Барса»даги дебютини 2002 йили нишонлаган. Ўша вақт унинг ҳозирги ёш мухлислари ҳали дунёга келишмаган эди.

Эътиборлиси, тажрибали Луи ван Гал ёш иқтидорни илк марта Европа ЧЛ доирасидаги ўйинда синаб кўрганди. Аниқроғи, Андрес Бельгиянинг «Брюгге» клубига қарши учрашувда катта футболдаги юришини бошлаганди.

Рональдиньо ўринбосари

Мавсум-2003|2004га келиб, Иньеста майдонга нисбатан кўпроқ тушиш имкониятига эга бўлди.

У аввалига буюк Рональдиньо ўринбосари сифатида гавдаланди. Яна 2 йилдан кейин эса бразилиялик билан елкама-елка турганча тўп сурди. Иньеста «роял»ни кўтариб юрар, Роналдиньо эса «оҳанг» танларди.

Шу орада таркибга Деку қўшилганида ҳам, ёш Андрес ўз ўрнини йўқотмади. Хави жароҳатланиб, маълум муддатга сафдан чиққанида эса, майдон марказида бош диспетчер функцияси айнан Иньеста зиммасига тушди.

Дебют гол

Қаҳрамонимиз «Барса»даги голлари ҳисобини 2004 йилнинг январида «Леванте»га қарши кечган Испания кубоги доирасидаги ўйинда очиб, каталонияликнинг 3:1 кўринишидаги ғалабаларига ҳисса қўшди. У ўшанда учрашувнинг 4-дақиқасида гол урганди.

ЧЛдаги ғалаба

2005 йили «Барселона» ва «Арсенал» ўртасида кечган финал драматик тус олиб, якунда каталонияликлар ғалабани тантана қилишди - 2:1. Иньеста ўша ўйинга танаффусдан кейин қўшилганди.

У ҳал қилувчи баҳсда гол урмаган ёки ассистентлик қилмаган бўлсада, Франк Райкаард томонидан тузилган ажойиб жамоанинг муҳим ижрочиси сифатида кўзга ташланди.

ЧЛда урилган ҳал қилувчи гол

«Барселона» ЧЛ-2008|2009 ярим финалида «Челси»га тўқнаш келди. «Камп Ноу»даги илк ўйинда нурсиз (голсиз) дуранг қайд этилди, жавоб баҳсида эса лондонликлар узоқ вақт ҳисобда олдинда боришди ( гол муаллифи - Микаэль Эссьен). 90+3-дақиқага келиб, айнан Иньеста мувозанатни тиклади ва унинг аниқ зарбаси туфайли Хосеп Гвардиола жамоаси финалга йўл олди.

Чемпионлик голи

Испания термаси 2010 йили ўз тарихида илк марта жаҳон чемпиони бўлди.  Висенте дель Боске жамоаси ЖАР мундиалида айнан Иньестанинг финалдаги ягона голи эвазига «олтин» тусга кирди.

Андрес бу сафар қўшимча бўлимда ўзини кўрсатиб, Голландия термасини аламда қолдирганча испан футболи тарихидан жой олди.

Месси ва Роналдудан яхши

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилди: 20.01.2018 14:27. Ўқилди: 5350 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.