Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси «Челси»га қарши ўйинлардаги «қора анъана»сини йўққа чиқарди (видео)

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Челси» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйинни лондонликлар устози Антонио Конте шахмат баҳсига айлантириб юборди.

У асосий эътиборни майдонда футболчиларининг зич жойлашувига қаратиб, «Барселона»нинг позицион ҳужумларини «ўлдириш»га ҳаракат қилди. Бу режа иш берди ҳам. Каталонияликлар тўп назоратини қанчалик максимал даражада ушламасин, рақиб жарима майдонига ёриб киришнинг деярли имкони бўлмади. Қолаверса, бундай услубдан Конте олд чизиқда ҳаракатланган тезкор ва техник жиҳатдан моҳир ҳужумчилари – Азар, Виллиан, Педронинг қарши ҳужумлар уюштиришини мақсад қилди. Шундай ҳужумларда Виллиан икки ажойиб зарбаси билан дарвоза устунларини нишонга олди. Тўп назоратига ўртача 30 фоиз эгалик қилган «Челси» голга анча яқин келди.

Иккинчи бўлимда яна шу сценарий давом этди. Каталонияликлар майдон марказида яққол устунлик қилди. Аммо мезбонлар ишончли ҳимояланиш билан бирга, гол уришни ҳам уддалашди. Виллиан учинчи уринишда ўз мақсадига эришди. Бурчак тўпида бразилиялик ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисида бўш қолдирилди, у эса тўпни эркин қабул қилиб олиб, биллиардча зарбаси билан ҳисобни очди.

Барибир лондонликлар ўз мураббийи кўрсатмасини тўлиқ бажара олмади. «Барселона»нинг босими бир вазиятда майдон эгаларининг хатоcини юзага келтирди. Бу хатодан Иньеста ва Месси аъло даражада унумли фойдаланди. Лео ниҳоят тўққизинчи уринишда «Челси» дарвозасини ишғол қилди ва «қора анъана»ни йўққа чиқарди.

Шу тарзда «Барселона» сафардаги голли дуранг билан ўзига анча қулай вазият ҳосил қилди. Тўқнашув тақдири 14 март куни «Камп Ноу»да ҳал бўлади.

ЕЧЛ, 1/8 финал, дастлабки ўйин.

«Челси» (Англия) – «Барселона» (Испания) – 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 62 Виллиан, 1:1 – 75 Месси.

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Азар, Виллиан, Фабрегас (Дринкуотер, 84), Канте, Педро (Мората, 83), Алонсо.

Барселона – тер Штеген, Серджи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 63), Ракитич, Бускетс, Иньеста (Андре Гомеш, 90), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Ракитич (29), Суарес (76), Рюдигер (80), Мората (86), Бускетс (90).

Киритилди: 21.02.2018 12:48. Ўқилди: 3482 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.