Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Барселона» «Рома»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида "Барселона" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилди. Кутилганидек, "кўк-анорранглилар" ўзларининг фаворит эканини намойиш қилиб, дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Римликлар тезкор гол уришлари мумкин эди: ўйиннинг 10-дақиқасида Жеко мезбонлар жарима майдончасига кирди ва ортдан келаётган Семедунинг оёғига урилиб йиқилди. Аммо ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади.

Каталонияликлар бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида ушлаб туришди ва яратилган вазиятлардан самарали фойдаланишди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Ракитич йўллаган зарба устунга тегиб қайтган бўлса, орадан 10 дақиқа ўтиб Суарес берган зарбани Алиссон қайтаришга муваффақ бўлди.

Баҳснинг 38-дақиқасида ҳисоб очилди. Мезбонларнинг кўп сонли қисқа паслар орқали уюштирган комбинациялари самара келтирди. Иньеста жарима майдончасига кириб, Мессига узатма бераётганида де Росси  тўпни 15 метрлардан ўз дарвозасига буриб юборди.

"Кўк-анорранглилар"нинг иккинчи голи ҳам автогол эвазига "Рома" дарвозасидан ўрин олди. Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин Ракитич ўнг қанотдан узатма берди. Умтитининг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди ва Манолас тегиб чизиқни кесиб ўтди — 2:0. "Барса" кўп ўтмасдан тезкор қарши ҳужум ташкил қилди ва учинчи голни уришга муваффақ бўлди. Суареснинг зарбасини дарвозабон қайтарди, Пике эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Учта голдан кейин каталонияликлар бироз хотиржамликка берилди. Римликлар бир нечта ҳужум ташкил қилиб, улардан бирини голга айлантиришди. Пероттининг узатмасини рақиб дарвозаси яқинида қабул қилган Жеко аниқ зарба билан ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Ўйин сўнгида "кўк-анорранглилар" ҳисобни яна йирик кўринишга келтиришди. Денис Суареснинг узатмасини ҳимоячи муваффақиятсиз қайтарди. Луис Суарес эса дарҳол дарвозага тўпни жойлади — 4:1.

Шу тариқа, "Барселона" жавоб баҳси олдидан жиддий устунликка эга бўлди. Жавоб ўйини 10 апрель куни Римда бўлиб ўтади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин
"БАРСЕЛОНА" - "РОМА" 4:1 (1:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 38, автогол де Росси, 2:0 – 55, автогол Манолас, 3:0 – 59 Пике, 3:1 – 80 Джеко, 4:1 – 87 Суарес.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Серджи Роберто (Андре Гомеш, 83), Бускетс (Паулиньо, 67), Ракитич, Иньеста (Денис Суарес, 85), Месси, Суарес.
Рома – Алиссон, Фасио, Коларов, Бруно Перес, Манолас, Стротман, де Росси (Дефрель, 77), Флоренци (Эль-Шаарави, 72), Пеллегрини (Гоналон, 60), Перотти, Джеко.
Огоҳлантиришлар: Коларов (44), Стротман (86).

Киритилди: 05.04.2018 01:38. Ўқилди: 12721 марта. Фикрлар: 26 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.