Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Рома» – «Барселона» учрашуви превьюси

Бугун Европа чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб ўйинларига старт берилади.

Сешанба куни Рим шаҳридаги "Олимпико" стадионида мухлислар мазкур босқичдан ўрин олган қизиқарли қарама-қаршиликка гувоҳ бўлишади.

Унда Италиянинг "Рома" клуби Испаниянинг "Барселона"сини меҳмон қилади. www.uzreport.news сайти эса мазкур учрашувнинг қисақача превьюсини эътиборингизга ҳавола этади.

10 апрель 2018 йил. Италия. Рим. "Олимпико" стадиони. Чемпионлар лигаси. 1/4 финал босқичи. Жавоб ўйини. Биринчи ўйин 1:4

"Рома" (Италия) - "Барселона" (Испания)

Қайси телеканалда томоша қилиш мумкин: FUTBOL TV

Дисквалификация: йўқ

Жароҳатланганлар: Карсдорп, Перотти, Ундер (?) - Динь ("Барселона)

Тахминий таркиб: 

"Рома": Алиссон, Коларов, Фасио, Манолас, Перес, Строотман,  Де Росси, Наингголан, Эль-Шаарави, Джеко, Флоренци.

"Барселона": тер Штеген, Альба, Умтити, Пике, Семеду, Иньеста, Ракитич, Бускетс, Дембеле, Суарес, Месси.

Мазкур жамоаларнинг биринчи ўйинидаги натижасидан сўнг жавоб баҳси деярли расмиятчиликка айланиб қолди. Римлклар "Камп Ноу"даги ўйиндан сўнг ҳакамга кўп эътирозлар билдиришди. Бироқ ўша баҳс йирик ҳисобда якунланишига "Рома" футболчиларининг ўзлари ҳам ёрдамлашиб юборишди. Шу сабабли ҳам Эусебио Ди Франческо бўлажак ўйиндан олдин уларни кейинги босқичга чиқиш имкониятлари анча паст эканлиги тан олди. "Джаллоросси"ларни кейинги босқичга ўтиши ҳозирда мўжизага тенг баҳоланмоқда.

Италияликлар мазкур ўйиндан олдин Италия А сериясида ўз майдонларида "Фиорентина"га имкониятни бой бериб қўйишди. Эусебио шогирдлари ўйин давомида рақиб дарвозасига 25та зарба бериб бирортасини голга айлантира олишмади. Бундан эса мураббийнинг жаҳли чиқиб, шогирдларини машғулотларда ўз устида ишламай қўйганларини ОАВга маълум қилди. Устига устак, "Рома" ўзининг уй учрашувларидаги анти рекордини такрорлашига ҳам яна битта ўйин қолмоқда. Римликлар бу мавсум "Олимпико"да 6та ўйинда мағлуб бўлишди. Агар улар бундай натижалар қайд этаверишса, келаси мавсум ЕЧЛда қатнашишлари ҳам сўроқ остида қолади.

"Барселона" эса бу ўйинга яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда. Испания чемпионатининг 31-турида "Леганес"ни таслим этган каталонияликлар абадий рекорд деб айтилаётган "Реал Сосьедад"нинг рекордини (Ла Лигада қаторасига 38та мағлубиятсиз ўйин) такрорлашга муваффақ бўлишди. Бу мазкур жамоа бир йилдан бери ички чемпионатда мағлуб бўлмади дегани. Яна бир неча турлардан сўнг эса улар чемпионликни расмийлаштиришади. Бу "Барселона" билан 50та ўйинда мағлуб бўлмаган Эрнесто Вальверде шогирдларини бутун эътиборларини Чемпионлар лигасига қаратиш имконини беради.

Мураббийлар интервьюси:

Эусебио Ди Франческо ("Рома" бош мураббийи): "Барселона"га қарши ҳамма кучлилар ўйнайди. Дерби ҳақида ўйлашга ҳали эрта. Бор кучимизни ишга солишимиз ва финал ҳуштаги янграгунча умидимизни йўқотмаслигимиз керак. Келинг, "Барселона" икки ҳафта аввал қурилмаганини эсдан чиқармайлик. Бунга йиллар керак бўлган. Унинг асосий кучига айнан шу сабаб бўлган деб ўйлайман.

Ўз кучимизга бўлган ишонч бизни қўллаб-қувватлаб туриши керак. Гуруҳ босқичида "Челси"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этганмиз, айнан шундай ҳисоб бизни қониқтиради. Биз "Барселона"ни мағлуб этишга қодирмиз. Бу сафар ҳам шундай ҳисобни қайд қилишга уриниб кўрамиз.

Эрнесто Вальверде ("Барселона" бош мураббийи): Биз ғалаба қозониб бўлдик, деб ўйламаслигимиз керак. Биринчи беллашувда ажойиб натижага эришдик, бироқ худди ҳисоб 0:0 бўлиб тургандек ўйнашимиз шарт. Биз ғалаба учун ҳаракат қилишимиз ва бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаслигимиз керак.

Мен футболда жуда кўп вақтдан бери ишлаб келяпман ва бу ерда кутилмаган ҳодисалар юз бериши мумкин эканини биламан. Биз бугун кечқурун шундай воқеа юз бермаслигига эришишимиз лозим. Майдонга „Рома“ биз учун – рақиб эмас, деган хаёлда чиқиш керак эмас. Ўзига ишониш салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Қизиқарли маълумотлар:

"Рома"

- Римликлар ўз фаолиятида тўртинчи марта чорак финал босқичида қатнашишмоқда. 1та ғалаба 2та мағлубият.
2007/08 "Манчестер Юнайтед" мағлубият 0:3 (0:2 уйда, 0:1 сафарда)
2006/07 "Манчестер Юнайтед" мағлубият 3:8 (2:1 уйда, 1:7 сафарда)
1983/84 "Динамо" Берлин ғалаба 4:2 (3:0 уйда, 1:2 сафарда)

- "Рома"нинг испан клубларига қарши иккита ўйиндан иборат бўлган баҳслардаги статистикаси: 3 ғалаба 4 мағлубият

- "Рома"нинг Испания клубларига қарши ЕЧЛда ўтказган барча ўйинлари. 10та ғалаба, 5 дуранг, 16 мағлубият. Ўз майдонида: 6 ғалаба, 2 дуранг, 7 мағлубият

"Барселона"

- Каталонияликларнинг 1/4 финал босқичидаги статистикаси: 14 ғалаба, 5 мағлубият. Учта мағлубият сўнги 3 йилга тўғри келади.

- "Барселона"нинг Италия клубларига қарши иккита ўйиндан иборат бўлган учрашувлардаги статистикаси: 8 ғалаба, 4 мағлубият

- Барселоналиклар А серия клублари майдонига 22 марта ташриф буюришган: 6 ғалаба, 10 дуранг, 6 мағлубият. 

- Каталонияликлар сўнги Италияда бўлиб ўтаётган сўнги 6та ўйиндан бери ғалаба қозона олишмаяпди. 4 дуранг, 2 мағлубият.

Биринчи ўйин

Испания. Барселона. "Камп Ноу" стадиони. 90 106 мухлис
Ҳакам: Данни Маккели (Голландия)
"Барселона" (Испания) - "Рома" (Рим, Италия) 4:1 
Голлар: Де Росси 38 (авт.), Манолас 55 (авт.), Пике 59, Л.Суарес 87 - Джеко 80
"Барселона" (Испания): тер Штеген, Семеду, Альба, Пике, Умтити, Иньеста (Д.Суарес 85), Бускетс (Паулиньо 66), Роберто (Гомеш 83), Ракитич, Л.Суарес, Месси
Мураббий: Эрнесто Вальверде
"Рома" (Рим, Италия): Алиссон, Коларов, Перес, Манолас, Фасио, Флоренци (Эль-Шаарави 72), Пеллегрини (Гоналон 60), Строотман, Перотти, Де Росси (Дефрель 77), Джеко
Мураббий: Эусебио Ди Франческо
Огоҳлантириш: Коларов 44, Строотман 86

Киритилди: 10.04.2018 12:41. Ўқилди: 4944 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.