Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мўъжиза рўй берди: «Рома» «Барса»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди!

"Барселона" - "Рома" тўқнашувида барча масала биринчи ўйинда ҳал бўлгандек эди, аммо "бўрилар" бунга рози эмасликларини намойиш этишди.

Римликлар баҳснинг 6-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Олдинга чизиққа етказилган узатмани Жеко эгаллаб олди ва яккама-якка вазиятда дарвозани забт этди.

Мазкур гол каталонияликларни "уйғотмади". Италияликлар ҳужумда қилишда, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни яратишда давом этишди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Пике ўз жарима майдончаси ичида Жекони қўлидан тортиб йиқитди. Ҳакам эса пенальти белгилади. Ўтган ўйинда автогол муаллифига айланган Даниеле де Росси 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланди. 2:0. Яна битта гол қолганди.

Табиийки, мақсадга жуда яқин қолгани "Рома"даги иштиёқни кескин ошириб юборган бўлса, Вальверде шогирдлари ҳамон ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашда давом этишди. Бунинг учун "римлик рицарлар" мукофотланишди. Баҳснинг 82-дақиқасида бурчакдан етказилган узатмани Костас Манолас бош билан тер Штеген қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди — 3:0! "Камп Ноу"даги ўйинда яна бир автогол муаллифи.

Мана шундан кейингина "Барса" уйғонди, сўнгги дақиқаларда нималардир қилишга уринди. "Рома" ҳимояда мустаҳкам ўйнади. Қўшиб берилган дақиқаларда Дембеле олис масофадан бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

Шу тариқа, деярли ҳеч ким, ҳаттоки, "Рома" мухлислари ҳам кутмаган мўъжиза рўй берди. "Барселона" дастлабки ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ЕЧЛни тарк этмоқда. "Бўрилар" эса ярим финалда!

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, дастлабки ўйин
Рома Италия – Барселона Испания 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 6 Джеко, 2:0 – 58, пенальти де Росси, 3:0 – 82 Манолас.
Рома – Алиссон, Фасио, Жезус, Коларов, Манолас, Наингголан (Эль-Шаарави, 77), Флоренци, Стротман, де Росси, Джеко, Шик (Ундер, 73).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду (Дембеле, 85), Умтити, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Пако Алькасер, 85), Иньеста (Андре Гомеш, 81), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Фасио (38), Жезус (44), Пике (57), Месси (63), Суарес (72).
Дастлабки ўйин: 1:4.

Киритилди: 11.04.2018 01:41. Ўқилди: 14266 марта. Фикрлар: 59 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.