Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона» — чемпион! Мессидан хет-трик!

Испания Ла лигасининг 35-тури доирасида "Барселона" сафарда "Депортиво" меҳмони бўлди. "Риасор" стадионидаги ўйинда "кўк-анорранглилар" дуранг қайд этишса ҳам муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишарди.

Учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобни очилди. Дембеле чап қанотдан етказган узатмага Коутиньо айланма зарба берди ва дарвозани ишғол қилди. Баҳснинг 38-дақиқасида Луис Суареснинг узатмасидан кейин Месси ўткир бурчак остида зарба берди ва дарвозанинг яқин бурчагига тўпни жойлади.

Ушбу голлар амалда "Барселона"нинг ғалабасини таъминлаши керак эди. Аммо Ла лигада қолиш учун кураш олиб бораётган "Депортиво" охиригача курашди. Меҳмонларнинг иккинчи голидан кейин 2 дақиқа ўтиб Лукас Перес ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Иккинчи бўлимда ла-коруньяликлар босимни оширишди. Улар бир нечта қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Ниҳоят бўлимнинг ўрталарига келиб мезбонлар ўз мақсадларига эришишди: Чолак дарвозани забт этди.

Дуранг натижа ҳам "Барса"ни чемпионга айлантирарди. Аммо улар ғалаба учун ҳаракат қилишди. Луис Суареснинг иккита узатмасидан кейин Месси икки марта қулай вазиятга чиқиб борди ва ўз ҳисобига яна иккита гол ёзиб қўйди. Шу тариқа, "Барселона" чемпионликни расмийлаштирган ўйинда аргентиналик футболчи хет-трикка эришди.

Шу тариқа, бир ҳафта аввал Испания кбуогини боши узра баланд кўтарган "Барселона" ўз тарихида 25-марта Испания чемпионлигини қўлга киритди. "Реал" ҳисобида эса 33та ғолиблик мавжуд. "Депортиво" бугунги мағлубиятдан кейин Сегундага йўл олди. Лионель Месси эса ўз голларини 32тага етказиб, "Олтин бутса" учун курашда яққол пешқадам бўлиб олди.

Испания Ла лигаси, 35-тур
Депортиво – Барселона 2:4 (1:2)
Голлар: 0:1 – 7 Коутиньо, 0:2 – 38 Месси, 1:2 – 40 Перес, 2:2 – 64 Чолак, 2:3 – 82 Месси, 2:4 – 85 Месси.
Депортиво – Мартинес, Альбентоса, Луизинью, Хуанфран, Шер, Чолак, Гильерме (Мунтари, 83), Борха Валье (Картабия, 86), Борхес (Андоне, 86), Крон-Дели, Перес.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Умтити, Ракитич (Иньеста, 87), Бускетс, Коутиньо (Паулиньо, 74), Дембеле (Денис Суарес, 68), Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Шер (20), Нелсон Семеду (58).

Киритилди: 30.04.2018 01:43. Ўқилди: 7809 марта. Фикрлар: 23 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.