Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мотивация уйғотадиган битта факт. Навбатдаги «Эл-Класико» нимаси билан қизиқарли бўлди?

Чемпионликка эришиб бўлган «Барселона», чемпионатни четга суриб қўйиб, ЕЧЛга эътиборини қаратган «Реал». Бутун дунё орзиқиб кутадиган «Эль-Класико» бу сафар турнир нуқтаи назаридан шундай интригасиз бошланди.

Жамоаларда мотивация уйғотадиган балки битта факт бор эди – «Барселона»нинг Ла Лигадаги мағлубиятсиз серияси. Каталонияликлар бир вақтлар «Арсенал» кўрсатган натижани – мавсумни мағлубиятсиз якунлаш рекордини такрорлашга уриниши аниқ. Олдинда саноқли ўйинлар қолди. «Реал»да эса энг асосий рақибини шундай зафарли юришдан тўхтатиб қолиш имкони юзага келганди.

Учрашувни жамоалар хотиржам бошлашди. Жиддий асабий тўқнашувларсиз ўтган илк дақиқаларда майдон эгалари тезкор гол киритишга муваффақ бўлдилар. Тезкор қарши ҳужумни Суарес ажойиб тарзда мантиқий якунига етказди. Орадан кўп вақт ўтмай, «Реал» рақибиникидан қолишмайдиган чиройли комбинация уюштирди ва Роналду ҳисобни тенглаштирди.

Мухлислар чиройли ўйин гувоҳи бўлишга шайланиб турган бир вақтда учрашув бош ҳаками Эрнандес катта саҳнага чиқа бошлади. Майдонда фолларни баҳолашда хатоларга йўл қўя бошлади ва бу ҳолат футболчиларнинг асабийлашишига олиб келди. Бир нечта сариқ карточкалар ва бўлим охирларида «Барселона» ҳимоячисига кутилмаганда қизил карточка кўрсатиб майдондан чиқариб юборди.

Биринчи бўлимда йўл қўйган хатоларидан ўзини айбдор ҳис қила бошлади чоғи, ҳакам иккинчи таймда энди тескари томонга нисбатан кўпроқ хато қила бошлади.

Ўйин шу тарзда асабий ўтган бўлса-да, иккинчи бўлимда киритилган голлар учрашув безагига айланди. Аввалига Месси ўз маҳоратини намойиш этиб, стадионни ларзага келтирган бўлса, кейин Бэйл жуда чиройли гол киритди. Ўйин шундай жанговор дуранг билан якунига етди.

Бир жиҳатдан бу икки жамоани ҳам қониқтирди – «Барселона» мағлубиятсиз серияни ушлаб қолган бўлса, Қироллик клуби «Камп Ноу»дан ютқазмасдан қайтди. Дарвоқе, бу борада Зайниддин Зиданнинг ҳам ўзига хос серияси бор: у «Реал»ни қабул қилиб олганидан буён «Камп Ноу»да мағлуб бўлмаяпти.

Барселона – Реал Мадрид – 2:2

Голлар: 1:0 – 10 Суарес, 1:1 – 14 Роналду, 2:1 – 52 Месси, 2:2 – 72 Бэйл.

Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Коутиньо (Нелсон Семеду, 46), Сержи Роберто, Бускетс, Ракитич, Иньеста (Паулиньо, 58), Месси, Суарес (Пако Алькасер, 90).

Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Начо (Васкес, 68), Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 84), Бэйл, Роналду (Асенсио, 46), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Начо (12), Варан (31), Суарес (44), Рамос (44), Месси (45), Бэйл (76), Марсело (77), Ракитич (85).

Четлатиш: Сержи Роберто (45).

Киритилди: 07.05.2018 09:28. Ўқилди: 11210 марта. Фикрлар: 30 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.