Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси пенальти устаси эмас

Месси жуда яхши ўйнайди, аммо пенальтини ёмон ўйинчи сингари бажаради.

Месси терма жамоаси ва "Барселона"да 107 та пенальти тепган ва улардан 25 таси муваффаққиятсиз. 76 фоиз аниқ, бу Гризманн (88%) ва Роналду (82%) кўрсаткичларидан кам.

"Барселона" тарихида ҳеч ким Мессидан кўра кўпроқ пенальтидан адашмаган - 503 ўйинда 22 та. Аввалги рекорд (145 ўйинда 7 та адашиш) Это’Ода бўлган.

Бир нечаь ноаниқ пенальтилар супермуҳим эди: 2012 йилда ЕЧЛ яримфиналида "Челси"га қарши ("Барса" чиқиб кетган), Америка кубоги-2016 финалида (Аргентина ютқазган), ЖЧ-2018 Исландияга қарши (АРгентини қийинчилик билан гуруҳдан чиқди).

***

Спорт руҳшуноси Герг Фрозе 2011 йилда футболчиларнинг шахсий сифатлари ва пеналти тепиш усулини ўрганган.

• Ўйинчи дарвозабонни эътиборга олмайди, нуқтани танлайди ва тепади.

• Ўйинчи эътиборини дарвозабонга қаратади ва унин ҳаракатини қараб, тескари томонга тепади.

Дунё футболчилари бу усуллардан биринчисини танлайди - уни бажариш оддийроқ. Иккинчисини топ-пенальтичилар - Азар ва Балотелли қўллайдилар. Месси ҳам иккинчисини танлаб кўрган, оҳиста югуриб келиб, дарвозабоннинг ҳаракатини инобатга олиб, тескари томонга зарба.

2006-2014 йилларда Мессининг статистикаси яхши бўлган – коэффициент 86% дан тушмаган.

Ҳаммаси мавсум-14/15дан бошланган: реализация 66,6%гача тушиб кетган ( 12дан 8: ҳар учинчиси – голмас). Бу оддий тушунтирилди: дарвозабонлар унинг усулини ўрганиб олишди ва зарба бермагунча жойларидан силжимадилар. Бу уни уялтирди ва жуда кучсиз зарба берди ёки юқорига тепди.

2015 йилда ЕЧЛ 1/8 финалида "Манчестер Сити" билан учрашувда "Барса" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди, сўнгги дақиқада ҳакам Жо Ҳарт дарвозасига пенальти белгилайди ва Месси уни уролмайди. Жо зарба берилгунча жойидан қимирламайди ва Месси унинг учун қулай зарба беради. Ўйиндан сўнг Ҳарт Месссининг пенальти тепиш усулини ўрганганини тан олди.

"Клуб ва терма жамоа учун бир нечта пенальтини уролмаганимдан хафаман. Мен штатли пенальтичиман - шунинг учун дарвозабонлар менинг қандай тепишимни яхшироқ бўладилар", - деган ди Месси.

Ўша омадсиз мавсумдан сўнг Лео ўзгариш қилди. Мавсум-15/16 дан бошлаб, бошқа усулни қўллай бошлади - у дарвозабонга қарамай тепадиган бўлди.

Бу эса ҳаммасини бузиб юборди.

Кейинги уч мавсумдаги Месссининг пенальти статистикаси шундай кўринишда бўлди:

15/16: 8 уриниш, 4 омадли.

16/17: 10 уриниш, 9 омадли.

17/18: 6 уриниш, 3 омадли.

Месси фаолиятидаги энг ёмон иккита мавсумни ўтказди ва 11 метрли нуқтанинг ҳар иккитасида адашди. Фаолиятидаги умумий ўрсаткич 76 дан 70 фоизга тушиб кетди.

Лео дарвозабонлар унинг пенальти усулини ўрганиб олганларини айтганида ҳақ эди. У буни била туриб, дарвозабон қўли етар нуқтага - ўнгга ёки чапга тепар эди.

"Мен унинг ижросидаги кўплаб пенальтиларни ўргандим, айниқса, охиргиларини. У бугун айнан шундай тепишини олдиндан сезгандек эдим ва бу иш берди", - дейди Исландия дарвозабони Ханнес Халльдоурссон ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида Мессининг пенальтисини қайтарганидан сўнг.

Шунга қарамай, Мессси клубда ҳам, терма жамоада ҳам пеналтичи бўлиб қолмқда ва ноаниқликлардан сўнг ҳам уни танқид қилмайдилар

Техник муаммларга руҳий муаммолар ҳам қўшилди. 2018 йилнинг январида Месси бу унга босим ўтказаётганини тан олди: "Яхшилашим керак бўлган жиҳатларим ҳам бор. Масалан, пенальти. Машғулотларда бунинг устида ишлашим керак".

Ҳозир Месси олдида иккита йўл бор: аввалги усулига қайтиш ёки зарбалар устида қаттиқ ишлаш.

Яна бир ечим - пенальтини унутиш. Терма жамоада пенальтини яхши баарадиган ўйинчилар талайгина, биринчи ўринда - Агуэро (81%). Муаммо шундаки, ким Мессига пенальти тепишни тақиқлай олади?

Киритилди: 01.07.2018 11:44. Ўқилди: 5027 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.