Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» «хоккейча» ҳисобда ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 3-тури доирасида "Барселона" клуби ўз майдонида "Уэска"ни қабул қилди.

Лига дебютанти учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларнинг жаҳлини чиқариб юборди. Дастлаб Месси биргина финт орқали рақибнинг бутун ҳимоя чизиғини доғда қолдирди ва ўнг оёқда зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмасдан Альбанинг узатмасини "Уэска" ҳимоячиси ўз дарвозасига буриб юборди. Бўлим сўнгида Луис Суарес "Барса"нинг учинчи голини урган бўлса, танаффус арафасида меҳмонлар ҳисобни 3:2 кўринишга келтириб қўйишди.

Танаффусдан кейин эса дебютант жамоа каталонияликларга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади. Натижада "кўк-анорранглилар" иккинчи бўлимда яна бешта гол уришди ва ҳисобни 8:2 кўринишга келтиришди. Месси ва Суарес дублни расмийлаштиришган бўлса, Дембеле, Ракитич ва Альба ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Мазкур йирик ҳисобдаги ғалабадан сўнг "Барселона" ўз очколарини 9тага етказди ҳамда тўплар нисбатига кўра жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди.

Испания Ла лигаси, 3-тур
"БАРСЕЛОНА" - "УЭСКА" 8:2 (3:2)
Голлар: 0:1 – 3 Эрнандес, 1:1 – 16 Месси, 2:1 – 24, автогол Пулидо, 3:1 – 39 Суарес, 3:2 – 42 Алекс Гальяр, 4:2 – 48 Дембеле, 5:2 – 52 Ракитич, 6:2 – 61 Месси, 7:2 – 81 Альба, 8:2 – 90, пенальти Суарес.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Сержи Роберто, Умтити (Лангле, 65), Ракитич (Видаль, 71), Бускетс (Артур, 76), Коутиньо, Дембеле, Месси, Суарес.
Уэска – Вернер, Пулидо, Луизинью, Мирамон, Эчейта, Мелеро, Мусто, Гомес, Алекс Гальяр (Рубен Семеду, 65), Лонго (Гюрлер, 58), Эрнандес (Авила, 72).
Огоҳлантиришлар: Луизинью (26), Мусто (87), Видаль (88).

Киритилди: 02.09.2018 23:22. Ўқилди: 10150 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.