Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона», кутилмаганда, аутсайдерга ютқазди!

Ла лиганинг 6-тури доирасида "Барселона" сафарда "Леганес" клуби меҳмони бўлди ва, кутилмаганда, мағлубиятга учради. Ушбу мавсумда ўтказилган 5та тур давомида мезбонлар атиги 1 очко тўплашганди. Улар мавсумдаги илк ғалабасини "Барса" билан ўйинда қўлга киритишди!

Каталонияликлар баҳснинг 12-дақиқасидаёқ Коутиньонинг голи эвазига ҳисобни очишди. Гўёки, Вальверде шогирдлари бу кеча осон ғалабани қўлга киритишадигандек эди. Аммо "Леганес" аста-секин ўз ўйинини топиб бориб, қарши ҳужумлар ташкил қила бошлади.

Биринчи бўлимда уларга гол уриш насиб қилмади. Аммо иккинчи бўлим бошида улар бир дақиқа ичида 2 марта Тер Штеген дарвозасини ишғол қилиб, ўйиннинг боришини ўзгартириб юборишди.

"Кўк-анорранглилар"да вазиятни ўзгартириш учун етарли вақт бор эди, аммо мезбонлар ишончли ҳимояланиб, ғалабани сақлаб қолишди.

"Леганес" ушбу ғалабадан кейин сўнгги поғонани тарк этган бўлса, "Барса" Ла лига доирасида кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотмоқда.

Ла лига, 6-тур.
"ЛЕГАНЕС" - "БАРСЕЛОНА" 2:1
Голлар: 0:1 – 12 Коутиньо, 1:1 – 52 Эл-Жар, 2:1 – 53 Оскар Родригес.
Леганес – Куэляр, Хуанфран, Тарин, Бустинса, Рауль Гарсия, Сильва, Эл-Жар (Ньом, 86), Микель Весга (Сабин Мерино, 82), Перес, Оскар Родригес (Гумбау, 74), Эн-Несири.
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Умтити, Вермален (Альба, 70), Ракитич, Бускетс, Коутиньо, Мунир (Суарес, 61), Месси, Дембеле (Малком, 71).
Огоҳлантиришлар: Перес (40), Бустинса (49), Умтити (60), Вермален (64), Ньом (88), Эн-Несири (90).

Атлетик – Вильярреал 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар: 0:1 – 65 Форнальс, 0:2 – 80 Фунес Мори, 0:3 – 89 Токо-Экамби.
Атлетик – Мендибиль, Де Маркос (Гурусета, 81), Нуньес, Мартинес, Берчиче, Беньят, Итурраспе (Лопес, 67), Капа, Рауль Гарсия (Кордоба, 70), Муниаин, Иньяки Уильямс.
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Коста, Форнальс, Тригерос, Фунес Мори, Лайюн (Касорла, 64), Морено (Педраса, 88), Бакка (Токо-Экамби, 60).
Огоҳлантиришлар: Де Маркос (73), Руис (76).

Киритилди: 27.09.2018 06:20. Ўқилди: 5785 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.