Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди (видео)

Испания Ла лигасининг 11-тури доирасида "Барселона" сафарда "Райо Вальекано" клуби меҳмони бўлди ва иродали ғалабани қўлга киритди.

Каталонияликлар баҳснинг 11-дақиқасида Альбанинг қанотидан ҳужум ташкил қилиб, тезкор гол уришга муваффақ бўлишди: Суарес яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Мазкур голдан кейин Вальверде шогирдлари осон ғалабани қўлга киритадигандек тасаввур уйғонганди. Аммо мадридликлар номдор рақибга жиддий қаршилик кўрсатишди ва ўзлари яратган имкониятлардан самарали фойдаланишди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Посо жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади: тўп устун орқали тўрга бориб тушди.

Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасига келиб мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафар ҳам уларга устун ёрдам берди: ўнг қанотдан етказилган узатмага футболчи бош билан зарба берди. Тўп яқин устунга тегиб, нариги устун томон борди. Альваро Гарсия эса бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

Бу оқшом "Барселона" нафақат очко йўқотишга, балки мағлубиятга жуда яқин турганди. Фақатгина сўнгги дақиқаларда улар имкониятлардан самарали фойдаланиб қолишди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида жарима майдончасига етказилган узатмани Пике кўкраги билан қайтарди, Дембеленинг зарбасини дарвозабон бартараф эта олмади. Баҳснинг 90-дақиқасида эса қанотдан берилган узатма пайтида ҳимоячилардан қочиб кетган Луис Суарес яқин масофадан дарвозани забт этди — 2:3.

Шу тариқа, "Барселона" қийин ғалабага эришди ва ўз очколарини 24тага етказиб олди. "Райо Вальекано" эса 6 очко билан 19-поғонада қолмоқда.

Испания Ла лигаси, 11-тур
Райо Вальекано – Барселона 2:3 (1:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 11 Суарес, 1:1 – 35 Посо, 2:1 – 57 Гарсия, 2:2 – 87 Дембеле, 2:3 – 90 Суарес.
Райо Вальекано – Гарсия, Амат, Гальвес (Веласкес, 71), Адвинкула, Морено, Посо, Комесанья, Эмбарба, Имбула, Трехо (Гарсия, 57), де Томас (Алегрия, 65).
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 67), Бускетс, Рафинья (Дембеле, 52), Ракитич, Коутиньо (Мунир, 67), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Амат (6), Лангле (17), де Томас (49), Альба (70), Гарсия (89), Веласкес (90).

Киритилди: 04.11.2018 02:36. Ўқилди: 12362 марта. Фикрлар: 24 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.