Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гоялик «фермер» – Артур Мело ҳақида гаплашамиз...

Унинг болалиги Амазонка чангалзорлари билан қўшни бўлган шаҳарда ўтди, иродаси орзусидаги жамоа - «Барселона»дан минглаб чақирим узоқликда тобланди. Натижада у чинакам жангчи бўлиб вояга етди. Ниҳоят, гал ўз маҳоратини намойиш этишга келганида, каталонияликлар унинг йўлига нақд 30 млн. евролик «поёндоз» тўшаб кутиб олишди. У эса бу ҳурматга сермазмун ўйин билан жавоб қайтаришга киришди. «Футбол» нашри Хави ҳамда Иньестадек афсоналарнинг муносиб вориси - бразилиялик Артур Мело ҳақида ҳикоя қилади.

«Гояс»даги илк Қадамлар

2009 йил. Хосеп Гвардиоланинг «Барселона»си фантастик ўйинлари билан ўз ҳукмронлигини ўрнатган давр. Бу ёқда жамоа 6 имкониятни 6та нуфузли совринга айлантирган пайтда ундан 5000 км. олисда бўлган ашаддий мухлиси «Гояс» ўсмирлари ўртасида донг таратиб улгурганди. 13 ёшли вундеркинд қалбини Хави ва Иньеста ўйинлари забт этган, тез орада ўзи ҳам улардек тўп суришга ваъда берганди. Артурни 4 ёшли пайтида отаси клуб академиясига олиб келганди. Барча ёш тоифаларидан муваффақиятли ўтган Мело ёшлар жамоасидаги икки йиллик фаолиятдан сўнг асосий таркибга ўтиш тадоригида эди. Бироқ айни ўша паллада Порту-Алегридан ташриф буюрган Жуниор Шавар ёш иқтидор соҳибининг тақдирини тубдан ўзгартириб юборди. Бу мутахассис «Гремио» ва «Сан Паулу» клубларининг скаути бўлгани боис, турнирлардан бирида Артурни кўз остига олиб қўйганди. Таклиф ҳам узоқ куттирмади. Мело эса жануб жамоасини танлади.

«Гремио»даги юксалиш даври

«У жуда интизомли ва ёшига хос бўлмаган даражада ақлли, фикрлаши асл профессионалникидан қолишмайди. Ишонаверинг, тез орада у клуб тарихидаги энг яхши футболчи мақомига эришади» - «Гремио» раҳбариятини ишонтира олган Шавар шартнома имзоланганидан ке­йин ҳам Мелога бўлган эътиборини сусайтирмади ва дебютантнинг янги жамоага тезроқ мослашиши учун махсус дастур яратишга киришди. Тенгдошлари орасида «Гойяенсе» тахаллуси билан танилган Артурга чиндан ҳам осон бўлмади. Аммо скаут ҳам у билан шуғулланишни бўшаштирмади: «Мелонинг «Гремио»даги фаолияти ва унга яратилган шарт-шароитларни шахсан ўзим назорат қилдим, овқатланиш тартибидан тортиб, жисмоний ва руҳий ҳолатигача мунтазам кузатувда бўлди. Биз ўта мураккаб жараённи босиб ўтдик ва охир-оқибат чинакам жавоҳирга эга чиқдик. «Гояслик» - метин ирода соҳиби, ўз вазифасига масъулият билан ёндашади. Чинакам профессионал бўлишига у ҳеч қачон шубҳа қилмаган. Ана шу тиришқоқлиги Артурни академиянинг энг сара тарбияланувчилари сафига олиб чиқди».

Футболчининг асосий таркибдаги дебюти 2015 йилнинг январида амалга ошди. Ўз уйидаги мундиалда 4-ўрин билан кифояланган «пентакампеонлар»­ни тарк этган ва «мушкетёрлар» бошқарувини қўлга олган Луис Фелипе Сколари ёш шогирдига бир неча дақиқа тўп суриш имконини берди. Шундан кейин дебютантнинг фаоллиги тобора ошиб борди: 2017 йилда «Гремио» Либертадорес кубогини қўлга киритди, 20га чиқиб улгурмаган Мело эса мусобақанинг энг фойдали ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

Ҳаётга чанҚоҚ фермер

Яшил майдон ташқарисида Артур жиддийлик ниқобини ечиб, хушчақчақ ва ёқимтой йигитчага айланади, камераларга табассум билан нигоҳ ташлайди, дастхат ва интервью беришдан эринмайди. Бир қарашда уни ўзи яратаётган мўъжизага эртак ёки лаззатли туш сифатида қараётган хаёлпарастга қиёслаш мумкин.

 Футболчи Каталония пойтахтига кўчиб ўтганидан кейин тез орада онаси ва акаси Пауло Энрикелар ҳам етиб келишди. Шунингдек, бразилиялик легионер Европага бир нечта мушук ва кучукларини ҳам олиб келди. Бразилияда бутун бир фермаси қолиб кетганини айтганида, «Барселона» тасвирга олиш гуруҳи аъзоларининг ҳайрати янада ошди. Бошқа жониворлардан ташқари, Гоянияда пони тулпори ва шохдор қўчқори ҳам бор. «Болалигимда ота-онам билан фермага борар ва кунни жониворлар ёнида ўтказардим. Ҳатто овқатланиб олишга ҳам вақтимни қизғонардим», - дейди Артур.

Ўзининг бўш вақтларини Мело қандайдир базмлар ёки тунги клубларда эмас, оила даврасида ўтказади. «Компьютер ўйинлари ва фильм томошасини хуш кўраман. Бошқа спорт турлари - теннис, баскетбол, пинг-понг ҳам жону-дилим», - дейди у. Мавзу жонажон Гоянияга кўчганида эса, Артурнинг юзида соғинч аломатлари пайдо бўлади. Бу осуда гўшада 1 млн.га яқин аҳоли яшайди. Шаҳарда сайёҳлар эътиборини тортадиган иншоотлар йўқ. У «Сертанежу» мусиқий йўналиши билан ном қозонган. Жумладан, қаҳрамонимиз Фелипе Араужунинг мухлиси, хонанданинг янги қўшиқларини ўтказиб юбормайди.

«Кумирлар» эътирофи

2018 йилнинг 28 апрелида Андрес Иньеста махсус матбуот анжумани ташкил этиб, «Барселона»даги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Клуб мутасаддилари эса унинг ўрнини тўлдириш масаласини ҳал қилиб улгуришган, яъни Артур Мелога ишонч билдиришганди. Лионель Месси эса мавсумолди йиғинлари пайтида бўлажак жамоадоши шаънига илиқ фикрларни билдирганди: «Артур менда илиқ таассурот қолдирди. У жамоани кучайтира олади». Аргентиналик даҳо ҳақ: 22 ёшли ярим ҳимоячи ажойиб узатмалар устаси, аниқлик борасидаги кўрсаткичлари Иньестаникига жуда яқин. Артур - ҳимоя ва ҳужум чизиқлари ўртасидаги муҳим ижрочи. «Барселона»га келишидан аввал «Гремио»нинг барча ҳужумлари у орқали ташкил этиларди. Бундан ташқари, Мело прессинг уюштириш чоғида жамоадошлари хатоларини тузатишни ҳам ўрнига қўяди. Ўз вақтида Хави бу вазифани аъло даражада уддаларди. Тўғри, испаниялик афсона жисмоний кўрсаткичлар бўйича мақтана олмасди. Ҳозирда «Ал-Садд» шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Каталония радиоси орқали бразилиялик ўриндошига шундай таъриф берди: «У менга жуда ўхшайди, Артур сиймосида ўзимни кўргандек бўламан. Унинг майдондаги фикр­лаши, аниқ қарорлар қабул қилиши лол қолдиради. У етук, ақлли футболчини эслатади, улкан салоҳият соҳиби».

«Барса»нинг тарихий зафари билан якунланган охирги «класико»дан кейин Transfermarkt янги маълумотларни эълон қилди. Жумладан, Артур Мелонинг баҳоси 50 млн. еврога етгани маълум бўлди. Бу фақат бошланиши, албатта. Лекин дебют мавсумнинг ўзида нархнинг 20 млн.га қимматлашгани бежиз эмас. Хуллас, Каталонияга ортиқча шов-шувларсиз, оҳиста кириб келган футболчи узоқ йиллар давомида бош роллар ижрочиси бўлиши мумкин.

Киритилди: 03.12.2018 00:15. Ўқилди: 3669 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.