Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛнинг кашфиёт футболчилардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди

УЕФА расмий сайти Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг кашфиёт футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ўйинчиларни танлаб олишда иккита тамойилга амал қилинди. Биринчиси — футболчи 24 ёшдан катта бўлмаслиги керак. Иккинчиси — 2018 йилда Чемпионлар лигасида дебют қилган бўлиши керак.

Дарвозабон: Одиссеас Влаходимос, 24 ёш ("Бенфика")
Қийин гуруҳда ушбу посбон ажойиб сэйвлар билан ёдда қолди.

Ҳимоячи: Милан Шкриниар, 23 ёш ("Интер")
Ўйинни ажойиб ўқий олиш қобилиятига эга.

Ҳимоячи: Маттейс де Лихт, 19 ёш ("Аякс")
Де Лихта жаҳон даражасидаги марказий ҳимоячи. "Аякс" академияси тарбияланувчиси 19 ёш бўлишига қарамай, сардорлик боғичи унга топширилган.

Ҳимоячи: Энди Робертсон, 24 ёш ("Ливерпуль")
Февраль ойида Чемпионлар лигасида дебт қилган футболчи, май ойида финалда ўйнади.

Ярим ҳимоячи: Френки де Йонг, 21 ёш ("Аякс")
Ушбу футболчи замонавий футбол талабига мос келади. У совуққон, ижодкор, техникаси жойида ва универсал футболчи.

Ярим ҳимоячи: Уссем Ауар, 20 ёш ("Лион")
Гуруҳ босқичида кўрсатган ўйинлари орқали уни "янги Иньеста" деб атай бошлашди.

Ярим ҳимоячи: Артур, 22 ёш ("Барселона")
"Ушбу ўйинчига қараб туриб, "Барселона"нинг янги давра бошланаётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин". Хавининг сўзлари кўп нарсадан дарак бериб турибди.

Ярим ҳимоячи: Никола Влашич, 21 ёш (ЦСКА)
"Эвертон"дан ижара асосида Москвага келган Влашич тезда ЦСКа етакчисига айланди. У гуруҳ босқичида 3та гол урди ва иккита голга узатма берди.

Ҳужумчи: Ченгиз Ундер, 21 ёш ("Рома")
Футболчи ЕЧЛнинг ўтган мавсумида "Рома" билан ярим финалгача етиб борганди. Ушбу мавсумда у 3та гол урди. Ундер — чаққон, ижодкор ва чап оёқда кучли зарба бера олади.

Ҳужумчи: Ирвинг Лосано, 23 ёш (ПСВ)
Жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатган мексикалик ҳужумчи, ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Тоттенхэм" ва "Интер" дарвозасини ишғол қилди.

Ҳужумчи: Жейдон Санчо, 18 ("Боруссия")
Футболчи ушбу мавсумда "Боруссия" кашфиётига айланди. Айниқса, "Монако"га қарши Дортмундда бўлиб ўтган учрашувида у ҳақиқий маънода порлади.

Киритилди: 22.12.2018 09:29. Ўқилди: 12132 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.