Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона»га рад жавобини берган юлдузлар

Каталония суперклуби ўзининг топқирлиги ва омадли трансферлари билан кўпчиликни ҳайрон қолдиришда давом этмоқда, лекин яқин ўтмишда бир нечта футболчиларни қўлга киритиш уларнинг ҳам қўлидан келмаган экан. Ҳозир шулар ҳақида...

Франк Рибери

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи «Бавария»даги иккита ажойиб мавсумдан сўнг, Европа грандлари эътиборини тортади. «Барсалона» мутасаддилари биринчилардан бўлиб алоқага чиқишади. Улар Риберига катта маош белгиланган 3 йиллик шартнома таклиф этишади. Қаҳрамонимиз уларга: “«Барса»да ўйнаш катта шараф, лекин «Бавария» мен учун ҳамма нарса берди ва мен бу ерда бахтлиман",  — деб жавоб қайтарган экан. Ҳозирда Рибери «Бавария»да деярли 12-мавсумини ўтказмоқда.

Давид Луиз

Давид Луиз эндигина «Челси» жамоасида кўриниш бераётган бир пайтда, каталонияликлар Карлес Пуйолнинг ўринбосарини қидириб юришган эди. Улар Давидга қизиқиб қолишади. «Челси» ва «Барса» раҳбарияти келишиб олишади, лекин Давид «Барса»га ўтишдан бош тортади. Кейинчалик «Барса» яна бир бор таклиф билан чиқади. Бу сафар Луиз пул учун «ПСЖ»га ўтиб кетади.

Алесандро Дел Пьеро

Дел Пьеронинг ўйин услуби, юқори техникаси худди "Барса" учун яратилгандек туюлса, ажаб эмас, аммо қаҳрамонимиз «Ювентус»нинг энг қийин кунларида жамоасини ёлғиз қолдирмайди. У «Б» серияга тушиб кетганда ҳам жамоасига содиқ қолди. Айнан ўша даврларда «Барселона» «Юве»дан Замброттани харид қилган эди. «Барса» музокараларга Замброттани ҳам аралаштирган экан. Дел Пьерони ҳеч ким кўндира олмайди. У қийин кунлар ўтиб кетгунига қадар жамоасида қолди. Келинг, тан олайлик, Дел Пьеронинг техникаси «Барселона»нинг ўйин услубини безаб берган бўлар эди.

Деннис Бергкамп

90-йилларнинг ўрталарида Голландия ички чемпионатида Деннис Беркамп чинакам юлдуз эди. У учун бир нечта клублар аёвсиз кураш бошлашади. Улар орасида Кройфнинг «Барселона»си ҳам бор эди. Бергкамп Кройфнинг чақирувига ҳам кўнмай, «Барса»нинг таклифидан бош тортади ва «Интер»га ўтиб кетади. Орадан 2 йил ўтгач, «Барселона» яна таклиф билан чиқади, «учмас голланд» эса бу сафар ҳам номаълум сабабларга кўра таклифдан бош тортади ва тез орада «Арсенал» жамоасига ўтиб кетади. Кейинчалик буни сабабини уларнинг ўйин услубини унча хушламаслиги билан изоҳлаган эди.

Киритилди: 27.12.2018 12:23. Ўқилди: 16094 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.