Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Афсонавий сардорларни эслаб… «Барселона»нинг шерюрак сардори

Бу йигит ҳақидаги ҳамма маълумот ва хотираларни битта мақола у ёқда турсин, ҳатто, бутун бошли китобга сиғдириш ҳам катта муаммо туғдирса керак...

Пуйоль Каталонияда таваллуд топган. Ёшлигиданоқ «Барселона» жамоаси ёшлари сафида тўп суради. 18 ёшга тўлганда «Барса»нинг иккинчи жамоасида тўп тепиб юрган йигитчага бир нечта грандлар қизиқиб қолишади. У эса ҳаммага рад жавобини беради. Қаҳрамонимиз илк бора 22 ёшида севган жамоаси таркибида дебют ўйинини ўтказади… Пуйоль «Барселона»нинг энг оғир кунларида асосий таркибга олинади ва сабр билан ўз ишини профессионал даражада амалга оширишда давом этади. 2004-йилда унга шахсан Сер Алекс Фергюссон қизиқиб қолади. Пуйоль «қизил иблислар»нинг таклифига ўйлаб ўтирмасдан йўқ жавобини беради…

2004-йилга келиб эса, у «Барселона» сардори сифатида жамоасини майдонга олиб тушишни бошлайди. Аввалига Райкард мураббийлиги қўл остида «Барселона»да прогресс кузатилади, сўнг Гвардиола даврида бу ўсиш ўзининг пик нуқтасига чиқади. Пуйоль клублар миқёсидаги жамики турнирларда ғолиб чиқади.

Карлес ҳақида собиқ жамоадоши Деко шундай хотирлайди :«У ҳақиқий мотиватор эди. У биз билан майдонга тушган учрашувларда деярли мағлубиятга учрамас эдик. Уни мен ўйновчи мураббийга ўхшатаман».

Пуйолни ҳатто «Реал Мадрид»нинг ашаддий мухлислари ҳам ҳурмат қилишар, ҳеч қачон унинг шаънига ёқимсиз сўзлар йўллашмас ва ҳуштаклар билан қарши олишмасди.

У ҳақида Франк Райкарднинг журналистларга қарата айтган машхур сўзларини келтириб ўтсак: «Унинг юраги ўрнида шернинг юраги уради. Сиз унинг майдонда тўп учун арслондек курашганини ҳар куни кўрасиз, лекин эътибор бермайсиз. Роналдиньо ва Декунинг ўйини доим қарсаклар билан кутиб олинади, лекин Пуйолни доим унутасизлар».

Қаҳрамонимиз миллий терма жамосини бир асрлик орзуларини амалга ошириш йўлида Евро-2008» ва ЖЧ-2010да мардонавор ўйин кўрсатади! Айниқса, Евро-2008да Германия дарвозасига боши билан урган голи ўйин тақдирини ҳал қилганди ўшанда...

Пуйоль Роналдиньо, Хави, Иньеста, Месси, Давид Вилья, Анри, Виктор Валдес сингари суперюлдузлар билан бир жамоада тўп сурган бўлса-да, жамоанинг кийиниш хонасида ҳам, майдонда ҳам «авторитет» футболчиси бўлган. Меҳнаткаш ва енгилмас ҳимоячи кетганидан бери унинг ўрнини «Барселона» ҳали ҳам тўлдира олмади. Тўлдира олмаса ҳам керак. Сабаби, Пуйолдек шерюрак жангчилар бир асрда фақат бир марта туғилади.

Киритилди: 16.01.2019 21:12. Ўқилди: 5801 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.02.2026. Ла-лига. 24-тур.
01:00
Жирона
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.