Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси, Роналдо, Гвардиола, Модрич, Эктор Купер… Ўн йил аввал юлдузларнинг кўриниши қандай эди? (+фото)

Дарҳақиқат, умр оқар сувдек тез ўтиб кетади. Шу кунларда интернет оламида «10 йил аввал ва ҳозир» номли флешмоблар яхшигина оммалашди. Биз ҳам қўлдан келганча мухлисларимиз учун замонавий футбол оламидаги энг машхур инсонларнинг 10 йил аввалги ва ҳозирги кўринишини тақдим этамиз ва ёдга оламиз. Қани кетдик.

Жозе Моуриньо

Бундан 10 йил аввал бу мураббий сайёрамизда 1-рақамли эди. Сабаби, ўша йили «Беназир» «Интер» клуби билан требл қайт этган, ЧЛ доирасида «Барселона», «Челси», «Бавария» сингари кучли жамоаларни мағлубиятга учратиб, Европа қитъасида тенгсиз дея топилган эди. Айнан ўша йили Жозе ўзининг келажагини «Реал Мадрид»да давом эттириш борасида музокаралар ўтказаётган эди. «Беназир» ўтган вақт мобайнида бир нечта совринлар эгаси бўлишга улгурди. Демак, унинг 10 йил умри ҳавога учиб кетмади десак, адашмаган бўламиз.

Лионель Месси

Ўн йил аввал.Ўша йили Месси ўзининг илк олтин тўпини қўлга киритган эди. Кейинчалик бунақа тўплардан яна тўрттасини қўлга киритишини Мессининг ўзи билганмикан? Ҳа, айтганча «2009-йилдаги олтин тўп Снайдерники эди» дейдиганлар орамизда ҳали ҳам топилса, ажаб эмас, лекин айтилганидек ҳисоб унитилади, натижа эса қолади.

Месси ўтган вақт мобайнида олган 4 та олтин тўпида ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди ва сайёрамизнинг энг кучли футболчиси дея тан олинади.

Гваврдиола


Ҳа, бундан 10 йиллар аввал Гвардиолада соч билан ҳеч қандай муаммолар бўлмаган экан. Лекин, ҳозирги Гвардиола аввалгисига нисбатан анча улғайган ва замонавий футболдаги энг кучли мураббийлардан бирига айланган.

Юрген Клопп


Клоппга «вақт машинаси таъсир қилмаган» дея таъриф берсак, адашмаган бўламиз. Унда ҳамма нарса ўша-ўша: позитив кайфият, рок қўшиқчилариникига ўхшаш соч-соқол, фақат бир нарса ўзгарган, у ҳам бўлса у бошқараётган жамоа.«Боруссия Дордмунд»нинг собиқ мураббийи. 10 йил вақт мобайнида жаноб Клопп кўплаб совринларни ютишнинг уддасидан чиқа олмади, лекин миллионлаб мухлислар орттирди

Кристиано Роналдо

Криш 10 йил аввал «Реал Мадрид» сафида жавлон ураётган ёш йигитча эди. Унинг ташқи кўриниши у қадар ўзгармаган. Лекин ўйинида ўзгаришлар бор. Авваллари Роналдо қанотларда финтлар ишлатиб тез-тез ҳужумга ўтар, ўйин мобайнида катта ҳажмдаги ишни бажарар эди. Бугун эса ёши ўтгани сайин ўз позицияси ва ўйин услубини ўзгартирди. Роналдо дарвозага яқин ўйнамоқда. Қанот ярим ҳимоячисидан деярли ҳужумчига айланди. Тан олиш керак, Роналдо бу ишни ҳам қойилмақом бажармоқда. У ўтган вақт мобайнида 2016-йил терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиқади ва ўз номини тарих китобига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйишга улгуради.

Неймар


2009-йилда «Сантос» клубида дебют мавсумини ўтказади. Неймар ўзининг потенциалини тўлиқ кўрсата олди. Бразилиядан кўплаб ёш иқтидорлар чиққан, лекин ҳаммаси ҳам Неймар даражасига чиқа олишмаган. Неймар «Барселона» сафида Суарез ва Месси билан биргаликда ажойиб трио ҳосил қилади ва клублар доирасидаги жамики турнирларда ғолиб чиқади. 2017- йилда Неймар трансфер рекордларини янгилаб «ПСЖ» га ўтиб кетади. Бунинг сабаби дея кўпчилик Мессининг соясида қолишдан қўрққанини кўрсатишса, қолганлар яхшигина пул ишлаб олиш мақсадида кетди дея ҳисоблашади.

Киллиан Мбаппе


10 йил аввал Мбаппе ёш бола эди. Дарҳақиқат, ёшгина йигит ҳозирда Неймардан аста-секинлик билан ҳар жабҳада олдинлаб кетмоқда. Кўплаб мутахассислар тез орада олтин тўп учун асосий даъвогар дея Неймарни эмас Мбаппени кўрсатишмоқда. Ҳали жуда ёш бўлишига қарамасдан Киллиан Жаҳон чемпиони бўлишга улгурди. Тезлик, техника, ўйинни ўқий олиш, ғалабага чанқоқлик борасида Мбаппе алақачон неймардан илгарилаб кетган. 10 йил аввал эса бу футболчи «Челси» академиясига киришни орзу қилиб юрган беғубор бола эди. Ҳа, ҳаёт унга қандай совғалар атаб қўйганини кичкинтой Мбаппе тасаввур ҳам қилиб кўрмаган бўлса керак.

Лука Модрич


Бу футболчи АПЛ инг ўртамиёна футболчисидан супер юлдуз даражасига чиқа олди.

Эктор Купер

2009-йил Эктор Купер учун анчайин омадсиз йиллар бўлган экан. Клублар билан ўзи хоҳлаган натижага эриша олмаган Купер Грузия термаси бош мураббийи сифатида кариерасида янги саҳифа очади. Тўгри, бирданига катта ғалабаларга эришиш Грузия термаси билан амалга ошмайди, лекин қаҳрамонимиз Миср терма жамоси билан анча-мунча ютуққа эришади. Узоқ кутилган Мундиал ва Африка миллатлар кубогидаги финал Купернинг салоҳияти юқори эканлигига яна бир исбот

Ҳозирда термамиз бош мураббийининг ишлари чакки эмас. Қисқа фурсатда катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Мистер Купердан мухлисларимизнинг умидлари катта!

Одил Аҳмедов

2009-йилда «Пахтакор» сафидаги сўнгги юлдуз футболчи эди. Ўша йили Аҳмедов жамоаси билан «Бунёдкор» клубига ички чемпионатни бой берган, мамлакат кубоги билан чегараланишган эди. Ўша йиллари термамизнинг сардори ўртамиёнадан сал баландроқ даражадаги футболчи эди. 2011-йилдаги Осиё кубогидан сўнг эса «Анжи» сафига бориб қўшилган футболчимиз номдор футболчилар орасида йўқолиб қолмайди. 2011-йилда «Анжи» жамоасида йил футболчиси дея топилади. Аҳмедов кейинчалик Россиянинг бошқа бир клуби «Кроснадар» сафига бориб қўшилади. Охирги бекат эса ҳозирча Хитойнинг «Шанҳай» клуби. Аҳмедов супер юлдузлар тўп сурадиган чемпионатда клуби билан чемпионликни қўлга киритди ва ўзбек футболи учун янги саҳифа очди.

Энг қувонарлиси шундаки, Аҳмедов терма жамоамиздаги алмаштириб бўлмас фигура ҳисобланади. Унинг юртимиз футболи равнақи учун қўшаётган ҳиссаси катта. Ўтган 10 йил мобайнида Одил нафақат ўзининг, балки ўзбек футболининг ҳам номини бутун дунёга ёйишга муваффақ бўлди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Киритилди: 19.01.2019 17:33. Ўқилди: 19184 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 6 12
2 Порту 6 9
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2024. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Атлетико
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

31.03.2024. Ла-лига. 30-тур.
01:00
Барселона
-:-
Лас-Пальмас

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.