Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эль-класико»: Мадридда Суарес қаҳрамон, Солари жим. Мағлубиятда айбдор ким?

Мадридда бўлиб ўтган “Реал” – “Барселона” ўйини ҳақида бироз мулоҳаза қиламиз. Демак, мақолани клублар таркибидан бошлаймиз.

Ҳаммаси кутилганидек, аммо Марсело?  Уни асосий таркибда кўрмасликка ўргандик деярли, лекин Марселонинг тажрибаси мана шундай катта ўйинларда ас қотарди.

Майли бразилиялик ҳимоячи билан мураббий ўртасида қандай “ола мушук” ўтганини аниқ айта олмайман. Аммо борган сари Марсело жамоасини ўзгартириши ойдинлашиб бормоқда.

ЭНДИ НАВБАТ ГАРЕТ БЭЙЛГА: Винисиус Жуниор Бэйлнинг йўқлиги билдирмади. НАВБАТ “БАРСАГА”: Каталонияликлар мураббийи Эрнесто Вальверде ҳамма кутган таркибни майдонга туширди.

Винисиус Жуниор “Реал” таркибида энг фаол футболчи бўлди дейилса, хато бўлмайди. Унга озгина тажриба етишмади, бразилиялик яратган вазиятларни кўрдингиз, фақатгина уларга якун ясай олмади.

Ёш футболчи зарба беришни машқ қилиши керак деганларга қисман қўшилмайман, бразилиялик вингер машқ қилади, Бу табиий, айтмоқчи бўлганим Винисиус аниқ зарба бера олишига шубҳа йўқ, ҳаммаси яна ўша тажрибага бориб тақалади.

БИРИНЧИ 45 ДАҚИҚАЛИК. “Реал” “Барсага” нисбатан анча фаолроқ бўлди... Биринчи 45 дақиқаликда “Реал” “Барсага” нисбатан анча фаол бўлди. Лекин футболда барибир натижа гапиради...

ИККИНЧИ БЎЛИМ. Ҳаммаси 180 градусга ўзгариб кетди. Катта саҳнага  чиққан Суарес ҳисобни очди. Ҳисоб очилганидан сўнг юқорида таъкидлаб ўтилган Марсело ўрнига майдонга тушган Регелоннинг боши билан берган зарбаси эсда қоладиган вазият бўлди.

Иккинчи гол. Тўғри голни Варан автогол урди, лекин бу вазиятда Суареснинг ҳиссаси катта бўлди, буни футболдан йироқда бўлмаган мухлислар яхши тушунади. Дембеленинг ҳаракатларини ҳам алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Жаҳон чемпиони ҳар иккала голда ўзини яхши томонлама кўрсата олди.

УЧИНЧИ ГОЛ. Алоҳида мавзу: ҳа, пенальти бор эди. Пенальтини шу куни порлаган уругвайлик “тишлонғич” Суарес ишлади. Бир қарашда майдонда олдинги ўйинларга нисбатан унчалик кўринмаётган Лео Месси зарба берадигандек эди, тўпни қўлига ҳам олди. Бироқ аргентиналик пенальтини ишлаб, биринчи голни урган, хуллас шу куни “авжига” чиқаётган жамоадоши Суаресга берди.

Мана буни аҳиллик деса бўлади! Бундан анча-мунча жамоа футболчилари ўрнак олса арзийди. Суареснинг “Паненко” зарбаси шунчаки шедевр. Бу голни кўриб, Пирло, Зидан бир кулиб қўйган бўлса ажаб эмас.

Шунда савол пайдо бўлади: “Барса” 2:0 ҳисоби билан олдинда бўлмаганида ҳам Суарес шундай “пижонский” зарба берармиди? Йўқ, балки берарди, чунки бу – Суарес!

ЯКУН: 3:0. “Барселона” “Сантьяго Бернабеуда “Реал”ни йирик ҳисобда таслим этди. Кун қаҳрамони эса Луис Суарес (у хейтерларга ажойиб жавоб йўллади). “Барса” финалда, Солари эса яна доғда қолдирилди...

Энди буёғи олий ҳакам вақт ҳукмига ҳавола. Зидан, Роналдуларнинг қадри “Реал”чилар олдида яна ошди. Ҳар доимгидек мағлубиятга айбдор яна Флорентино Перес.

ХАВОТИР. “Эль-класико”нинг аввалгидек аҳамиятга эга бўлиши тобора йўқолиб бормоқда. Яна ўша гап: юқорида билдирилган фикрларга, қўшилмасликка ҳақлисиз!

Жаҳонгир

Киритилди: 01.03.2019 16:28. Ўқилди: 7350 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.