Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Барселона» Мессининг хет-триги эвазига «Бетис»дан реванш олди

Испания Ла лигасининг 28-турига якун ясалди. "Барселона" сафарда "Бетис" меҳмони бўлиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Биринчи даврада "Камп Ноу"да бўлиб ўтган баҳсда андалусияликлар номдор рақибни 4:3 ҳисобда ғалаба қозонишганди.

Бу сафар ҳам "Бетис" кучли прессинг орқали ўйинни бошлади. Вальверде бунга тайёр эканини намойиш қилди ва рақибини ҳар томонлама тор-мор этди. Каталонияликлар рақибнинг ҳужумини бартараф этиб, ўзларининг илк хавфли вазиятини голга айлантиришди. Лионель Месси 22 метрлардан белгиланган жарима тўпини кучли зарба билан голга айлантирди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Суареснинг ажойиб узатмасидан кейин Лео яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва "Бетис" дарвозасини осонлик билан ишғол этди.

Иккинчи бўлим ўрталарида Суареснинг ўзи рақибнинг 3 нафар футболчисини битта финт билан ортда қолдириб, дарвозани забт этди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида Морон битта жавоб тўпини киритиб, учрашувга бироз интригани қайтаргандек бўлди. Аммо орадан 3 дақиқа ўтиб Месси яна бир шедевр гол муаллифига айланди. У 12 метрлардан парашют зарба бериб, "тўққизлик"ни ишғол қилиб қўйди — 1:4.

Баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда Лионель "покер"ни ҳам расмийлаштириши мумкин эди, аммо рақиб посбони қийинчилик билан бўлса-да, Месси томонидан яқин масофадан берилган зарбани қайтарди.

Шу тариқа, "Барселона" иккинчи ўриндаги "Атлетико"дан 10 очкога илгарилаб кетди.

Испания Ла лигаси, 28-тур
Бетис – Барселона 1:4 (0:2, 1:2)
Голлар: 0:1 – 18 Месси, 0:2 – 45 Месси, 0:3 – 63 Суарес, 1:3 – 82 Морон, 1:4 – 85 Месси.
Бетис – Лопес, Бартра, Сидней, Манди, Каналес, Санчес (Эмерсон, 67), Тельо, Ло Чельсо (Лайнес, 68), Хесе, Гуардадо, Вильям Карвалью (Морон, 75).
Барселона – тер Штеген, Лангле, Пике, Серджи Роберто, Альба, Бускетс, Артур (Нелсон Семеду, 64), Ракитич (Аленья, 88), Видаль, Месси, Суарес (Коутиньо, 90).
Огоҳлантиришлар: Гуардадо (16), Лангле (52), Нелсон Семеду (67).

Киритилди: 18.03.2019 02:40. Ўқилди: 6379 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

17.02.2026. Ла-лига. 24-тур.
01:00
Жирона
2-1
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.