Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўйин олдидан мураббий ва футболчиларнинг фикрлари

Бугун тунда «Олд Траффорд» стадионида бўлиб ўтадиган учрашувга қизиқиш катта. Шу сабаб жамоалар мураббийлари ва футболчиларнинг учрашув ҳақидаги ўйин олди фикр ва мулоҳазалари билан қизиқдик.

Пол Погба

Бундай жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим ёқимли. Майдонда супер юлдузларга қарши тўқнаш келганимда футболдан лаззат оламан. 2015-йилда «Барселона» жамоасига қарши «Чемпионлар Лигаси»нинг финалида тўқнаш келганман. Афсуски, биз имкониятни бой берган эдик. Сабаби, ўшанда бизга қарши дунёнинг энг яхши футболчиси ҳисобланган Месси ажойиб ўйин кўрсатган еди. Дарҳақиқат, у сайёрамизнинг энг зўр ўйинчиси.

Сулшер

Биз ҳар доим энг катта клублар билан ўйнашни ёқтирамиз. «Барселона»га бундан аввал ҳам бир неча бор тўқнаш келганмиз. Мухлисларимиз айнан шундай жамоаларга қарши учрашувларни кўришни исташади. Ўйин бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз.
Мен 99% мураббийлардан фарқли ўлароқ жавоб баҳси меҳмонда бўлишидан хурсанд бўляпман. Бу бизга қўшимча куч беради деб ўйлайман. Агар биз ўз уйимизда қониқарли натижа қайд эта олсак, исталаган жамоага меҳмонда муаммолар яратишга кучимиз етади. Биз бу ишни Парижда уддасидан чиққан эдик

Филиппе Коутиньо

Мен ва Суарезга «Олд Траффорд»да ҳуштак чалишса, сира ҳайрон қолмайман. Сабаби, биз «Ливерпуль» сафида уларни кўп бор ҳафа қилганмиз (Кулади). Уларнинг бизга салбий муносабати бизга таъсир ўтказмайди. Аксинча қўшимча куч бағишлайди. «Ливерпуль»  ўйнаб юрган чоғларимда бу жамоага қарши баҳс доим ўзгача бўлишига кўникиб қолганман. Шунга қарамасдан, «Барселона» «Манчестер Юнайтед»ни турнирдан чиқариб юборишга ишончим комил.

Вальверде

«Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс аввалгилари каби жуда оғир ўтса, ажаб эмас. Бу жамоа ҳудди биз каби шонли тарихга эга клуб. Иккала учрашув ҳам қизиқарли ва ёрқин ўтишига ишончим комил. Кейинги босқичга чиқиш Имконияти иккала жамоада ҳам мавжуд. Улар кадрлар борасида жиддий муаммога учраган бўлсада, Парижда ғалаба қозонишди. Мен жавоб учрашуви «Камп Ноу» да бўлиши бизга қўшимча имконият беради деб ҳисобламайман.


Яҳёхўжa Улуғхўжаев таржима қилди.

Киритилди: 10.04.2019 17:01. Ўқилди: 4434 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.