Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Барселона» ярим финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигасида ярим финалга йўл олган дастлабки жамоанинг номи аниқ бўлди.

"Барселона" клуби чорак финалда "Манчестер Юнайтед"га қарши иккита баҳсда рақибдан устун келди. Айниқса, бугунги жавоб ўйинида "кўк-анорранглилар" йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

"Камп Ноу"даги ўйин бутунлай бошқача сценарий остида ўтиши мумкин эди, агар баҳснинг биринчи дақиқасида Рэшфорд имкониятдан самарали фойдалана олганида. Ҳужумчи Погбанинг узатмасидан кейин дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди.

Шундан сўнг "кўк-анорранглилар" рақибнинг хатоларини шафқатсизларча жазолай бошлади. Месси ўнг қанотда Эшли Янгдан тўпни олиб қўйиб, бироз марказ томон сурилди ва ўз услубида зарба бериб, тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Давид де Хеа "қовун туширди". Майдон эгалари яна рақиб футболчиларидан тўпни олиб қўйишди ва Лионель жарима майдончаси ярим айланаси ичида ўнг оёқда унчалик кучли бўлмаган зарба берди. Дарвозабон тўпни қўлтиқлари орасидан ўтказиб юборди.

"Барселона" биринчи бўлим сўнгида учинчи голни уриши мумкин эди, аммо сўнгги паллада Де Хеа ва ҳимоячи жамоани муқаррар голдан қутқариб қолишди. Шунга қарамай, майдон эгалари иккинчи бўлимда учинчи тўпни киритишди. Филиппе Коутиньо олис масофадан йўллаган зарбани "МЮ" посбони қайтара олмади.

Шу тариқа, "Барселона" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Жамоа финал йўлланмаси учун курашда "Ливерпуль" - "Порту" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Европа чемпионлар лигаси, чорак финал, жавоб ўйини
Барселона Испания – Манчестер Юнайтед Англия 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 16 Месси, 2:0 – 20 Месси, 3:0 – 61 Коутиньо.
Барселона – тер Штеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Янг, Джонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантириш: Суарес (77).
Биринчи ўйин – 1:0

Киритилди: 17.04.2019 01:58. Ўқилди: 6217 марта. Фикрлар: 15 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.