Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Ливерпуль» – «Барселона» учрашувидан сўнг мутахассис ва мухлислар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, бугун тунда “Ливерпуль” чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинида “Барселона”ни қабул қилди. Мазкур баҳсда “Ливерпуль” супер камбекни амалга ошириб, икки ўйин натижасига кўра 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Учрашувдан сўнг Twitter ижтимоий тармоғида мутахассис ва мухлислар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.  

Хайрулла Ҳамидов: Олтин тўпни Клоппга берингларе... “Камп Ноу”даги камбекни тарихдан ўчиринглар! Уч йил чоракфинал, бу йил яримфинал. Нега хафа бўласизлар, ўсиш бору) “Реал”, “Юве”, “Сити” келолмаган жойга етиб келолди, ахир...

Санат Шарипов: Месси балки индивидуал техника ва қобилят бўйича Роналдудан кучлидир, лекин характтер бўйича Роналдуга тенг кела олмайди. Ҳаёт-мамот ўйинларда Роналду Мессидан уч калла баланд туради. Роналдунинг энг зўр ўйинлари мана шундай учрашувларга тўғри келади.

Бобур Акмалов: Трент Александр Арнолдга “Нобель” беринг! Ғалабада Алиссон Беккерниям эътироф этиб қўйинглар! Мессига “Олтин тўп”?

А совринга лойиқлигини исботлаш учун “Энфилд”га келиши керак эди. Келмабди-ку!

Жамол Бобожонов: “МЮ” ПСЖни Парижда ютди. Дахшат дедик. Энди бу йил бунақаси бўлмайди дедик. “Аякс” “Реал”ни чиқарворди. Орқасидан “Ювентус”га паттасини қўлига тутқазди. “Манчестер Сити” – “Тоттенҳем” ўйини кўриб, бунақа футбол такрорланмайди дедик. Финални ўйласам қўрқиб кетаяпман.

Фурқат: Юрагимнинг уришини узим эшитяпман. Супер адреналин бўлди.

Жасурбек Норметов: Уйдан ишга келгунча маглубиятга баҳона излаб кариллаган "Барсафан" борки, аямасдан тарсаки тушурдим. Қўлларим огриб кетди, ёмонам териси қаттиқ буларни)))

Дилдора Ҳолбоева: Мен мухлисман. Ғалабани ҳам мағлубиятни ҳам тан оламан. “Барселона” севимли жамоам бўлишда давом этади...

Икром Алибоев: Плей-офф ўйинлари иккита ўйиндан иборат. Так что никогда не  расслабься))))  Хайрли тун ва Хайрли тонг! Кунингиз хайрли ўтсин Рўзадорларга сабр. Бу дунёда футболдан ҳам мухимроқ ишлар бор асабни асранг. У якинларингиз учун керак.

Шағбоз Беғамов: «Барселона», нахотки? Кетма-кет иккинчи йил-а? «Барселона» анча Псжлашиб кетибди. Уста Юрген Клопп!

Алишер Никинбаев: Три претендента на Золотой мяч:

1. Трент

2. Александер

3. Арнольд

Қаҳрамон Асланов: АПЛ ни иккинчи командасини иккинчи состави Ла лига чемпионини довдиратиб ташладику) 22 ёшли Александр Арнолд углавойда қилган ишни, Эшли Янг, Фил Жонс ва Смоллингни Заковатчилар столига ўтқазиб, икки минут вақт берилсаям ўйлаб топа олмасалар керак :)

Фараон: Йиллар давомида ҳеч нарса ютолмаса ҳам нега “Ливерпуль”га мухлислик қилишларини энди тушундим.

Одилбек Толипов: “Ливерпуль” бу уйини учун АПЛни хам олса хурсанд бўлардим. Худога шукур, 4:0 хисобида яхшиям “Ливерпуль”га ютқазганимиз, “МЮ”га ютқазмаганимизда. Эшигимни тагига келишволарди карнай-сурнайларини кутариб (:

Жалолиддин Қобилжонов тайёрлади.

Киритилди: 08.05.2019 09:57. Ўқилди: 24550 марта. Фикрлар: 40 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.