Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

14 ёшли болбой ҳиссаси

Трент Александер-Арнолд лидслик мактаб ўқувчиси олдида қарздор. «Барселона»ни ЧЛ финалидан маҳрум этган «Ливерпул»нинг ўйиндаги 4-голини эсланг: бурчак тўпидан фойдаланишнинг антиқа йўли. 20 ёшли ҳимоячи Трент Александер-Арнолд барчани алдади: икки бора фикридан қайтди ва тўпни дарҳол Дивок Ориги томон узатди. Бельгиялик футболчи эса, бемалол «дубл»ни расмийлаштирди, чунончи, каталонияликлар шунчаки, «ухлаб» қолишганди...

Оламшумул «камбэк» тақдим этган ўйиндан кейин ҳамма ўша бурчак тўпини муҳокама қилишга тушди. Тўп ўйинга киритилишидан олдинги ҳолат: шундоқ реклама тахтаси олдида (одатдагидек орқасида эмас) ўтирган болбой британиялик ҳимоячи рақиб орқали «аут» ишлагач, унга дарҳол бошқа тўп узатди. Демакки, «Ливерпуль» таҳлилчиси «Барса»га қарши ўйиндан олдин «Энфилд»да тўп узатиб турадиган ёш йигитларни алоҳида тайёрлаган. Ҳар ҳолда, «Ливерпул»га ёрдам бериш учун нима қилиш зарурлиги ҳақида кўрсатма бергани аниқ. Хуллас, Британия медиаси учрашувдан кейин лидслик 14 ёшли ўсмирни  Оригининг иккинчи голига иккинчи ассистент сифатида эътироф этди. Оукли Канонье ҳозирда «Ливерпуль» мактабида шуғулланмоқда. У болбой сифатида яхши бўлиш баробарида тез-тез U-16 тоифасидаги жамоа сафида майдонга тушади. Ўзидан 2 ёш катта болалар билан ўйнамоқдами, демак, келажагига ишонч катта.

Дарвоқе, Лионель Месси ҳам энди Оукли Каноньени эслаб қолса керак. Бинобарин, ҳакамнинг финал ҳуштаги янграгач, умидли иқтидор майдонга югуриб тушиб, айнан аргентиналикка 4та бармоғини кўрсатди - 4та голга ишора. Ҳа, қўрс бола! «Ливерпуль» академияси мураббийи энди клуб раҳбариятидан Оуклини Мадриддаги ЧЛ финалига олиб боришни сўрамоқчи. Кўринишидан, болакайга Юрген Клопп жамоасининг омад тимсоли ўрнида қарашмоқда, шекилли.

Киритилди: 15.05.2019 09:39. Ўқилди: 4863 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.