Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Азар ҳақида «Барселона» футболчилари қандай фикрда?

«Реал Мадрид» клуби узоқ давом этган Эден Азар траснферини деярли якунлади. Футболчи «Челси» мухлислари билан хайрлашди ва Мадридга етиб келди.

“Унинг «Реал Мадрид» ўйинчисига айланиши клуб ўйинини кучайтира оладими?”, — деган савол билан «Барселона» футболчиларига ОАВ тинимсиз савол бермоқда. Бугун айни шу саволга берилган жавоблардан ташкил топган интервьюларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Луис Суарес
"Азарнинг «Реал Мадрид»га келиши бу футбол оламидаги катта янгилик. Мен Эденни ҳурмат қиламан. У кучли футболчи. Ўйлашимча, у «Реал Мадрид»га асқотади, шу ўринда «Қироллик клуби» ҳам унга қўл келади. Ахир унинг орзуси ҳозиргина амалга ошди".

Эрнесто Вальверде
"Азарнинг «Реал Мадрид»га ўтиши бизни сергаклантириши даркор. Биз ўтган мавсумдаги омадсизликларни бир четга суриб, ўзимизни бироз ўзгартиришимиз керак. Янгича услубда, янгича кўринишда, энг муҳими кучлироқ бўлиб ўз мақсадларимизга интилмоқчимиз. Кейинги мавсум ҳақида сўз борар экан, шуни айтишим мумкинки, биз ҳозирда фақат ЕЧЛда ғалаба қозониш борасида бош қотиряпмиз. Азарнинг келиши бизни чалғитмаяпти, ваҳоланки унинг келиши якунланган мавсумда клубдаги бўшлиқларни тўлдиришини билсакда".

Лионель Месси
"Эденнинг «Реал Мадрид»га ўтиши улар учун ажойиб янгилик. У иқтидорли футболчи ва ўз мақсадлари сари интилувчан йигит. Ўз орзусидаги клубга ўтганининг ўзиёқ унинг нақадар меҳнаткаш эканлигидан далолат беради. Янги мавсумда биз улардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Шу жумладан улар ҳам биздан ҳайиқиб туришлари ҳеч кимга сир эмас. Якунланган мавсумдаги омадсизликлар улар учун катта ғалабалар олдидан трамплин вазифасини ўтаб берди. Уларда таркибни кучайтириб олиш учун бутун бошли ёз мавсуми бор. Биз эса, ўзимизнинг муаммоларимиз  ҳақида бош қотирганимиз маъқул".

Иван Ракитич
«Реал Мадрид» ёзги трансферлар олдидан кўплаб миш-мишларга сабаб бўлган бўлсада, амалда деярли катта харидлардан бирортасини амалга оширганича йўқ. Эденнинг клубга келиши борасидаги миш-мишлар пайдо бўлганига 2 йил бўлмоқда. Шу сабабли, уни бу мавсумдаги амалга ошмаган миш-мишлар сафига қўшмоқчи эмасман. Умид қиламанки, «қироллик клуби» уни ўз таркибига қўшиб олганига афсусланмайди. Ҳозирда «Реал»га етишмаётган савияли ҳужумчи муаммосини у бартараф эта олишига ишончим комил. Тўғриси, унинг келишидан «Барселона» мухлислари ҳам хурсанд. Энди «эл-классико» янада қизғин руҳда ўтади ва мухлислар тенг кучли рақиблар ўртасидаги баҳсни томоша қилишлари мумкин.

Киритилди: 08.06.2019 17:13. Ўқилди: 23128 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.