Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гампер кубоги «Барселона»да қолди (видеошарҳ)

Ҳар йили «Барселона» клуби томонидан ташкил этиладиган анъанавий Жоан Гампер кубоги ўйини 54-марта ўтказилди. Унда Лондоннинг "Арсенал" клуби каталонияликларга қарши майдонга чиқди.

Биринчи бўлимда ташаббус мезбонлар томонида бўлган бўлса-да, баҳснинг 35-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамеянг рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилди, ҳимоячи таъқибидан қочди ва 15 метрлардан зарба бериб, "тўққизлик"ни аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда кутилмаган вазиятда ҳисоб тенглашди. "Канонирлар" марказий ҳимоячиси Мэйтленд-Найлз ўз дарвозабонига ноаниқ пас бериши натижасида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди.

Ўйиннинг энг сўнгги дақиқасида эса Серхи Роберто деярли майдон марказидан жарима майдончасига югураётган Суарес томон узатма берди. Уругвайлик футболчи ҳақиқий ҳужумчиларга хос равишди ҳаракат қилиб, дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Барселона" 41-марта мазкур Кубок соҳибига айланди.

Гампер кубоги
"БАРСЕЛОНА" – "АРСЕНАЛ" – 2:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – Обамеянг (36), 1:1 – Мэйтленд-Найлз (69, автогол), 2:1 – Суарес (90).
«Барселона»: Нето (тер Стеген, 46), Семеду (Ваге, 63), Пике (Лангле, 46), Умтити (Тодибо, 46), Альба (Миранда, 63), де Йонг (Бускетс, 46), Ракитич (Аленья, 46), Пуч (Роберто, 46), Дембеле (Суарес, 63), Перес (Рафинья, 46), Гризманн (Кольядо, 79).
«Арсенал»: Лено, Мэйтленд-Найлз, Папастатопулос (Мустафи, 86), Чемберс, Монреаль (Колашинац, 46), Уиллок (Себальос, 72), Жака (Торрейра, 83), Мхитарян (Сака, 71), Ўзил (Мартинелли,73), Нелсон (Гендузи, 46), Обамеянг (Нкетиа, 86).

Киритилди: 05.08.2019 05:13. Ўқилди: 9976 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.