Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал Мадрид» инқирози яқинми?

“Қироллик клуби ёзда ўз таркибига бир нечта футболчиларни қўшиб олди ва баъзи ўйинчилар билан хайрлашди. Эден Азарни инобатга олмаса, жамоа деярли бирорта тузукроқ ҳаридни амалга оширишни уддалай олмади. Бугун «қироллик клуби»нинг сўнгги пайтларда амалга оширган қўпол хатолари ҳақида сўз юритамиз.

Ривожланиш йўқ

Ўтган мавсумдаги омадсизликлардан сўнг, жамоа трансфер ойнаси очилиши билан жамоани бошидан шакиллантириши кутилган бўлсада, бу амалга ошмади. Энг ачинарлиси шундаки, клуб 2014-йилдан бери деярли бир ҳил таркибда тўп суриб келмоқда. Жамоада ёш ва иқтидорли футболчиларга ўзини кўрсатиш имкони берилмаяпти ва ҳозирги клуб футболчилари таркибдаги жойини йўқотиб қўйишдан заррача чўчимай қўйди. Умуман олганда, ротация ишлари жуда суст олиб борилмоқда. Янги мавсумда ҳам ҳудди шу холат кузатилса, ажаб эмас.

Катта ҳаражатлар

Жамоа трансфер ойнасида 305 миллион евро сарфлаган бўлсада, таркибга қўшиб олинган футболчиларнинг аксарияти келажакни кўзлаб сотиб олинган футболчилар сирасига киради. Улар ҳозирнинг ўзида наф беришини кутмаса ҳам бўлади. Боз устида жамоадаги асосий таркиб мана 5 йилдан бери ўзгармай келмоқда. Эден Азардан бошқа барча ҳарид қилинган футболчилар заҳирадан ўрин олиши аниқ бўлиб бормоқда. Агарда Азар ортиқча вазн муаммосидан қутулиб кетмаса, уни ҳам асосий таркибда кўрмаслигимиз мумкин. ОчиғИ омадсиз трансфер компанияси ўтгазкан «Реал Мадрид»дан янги мавсумда нимадур кутиш ноўриндек туюлмоқда!

Ўртамиёна футболчилардан воз кечиш

Флорентина Перез клуб тарбияланувчиларига ҳар доим ҳам ишонавермаслигидан хабарингиз бор. «Реал Мадрид» ушбу трансфер ойнаси давомида Регилион, Санабриа, Эрмосо, Эдогор сингари иқтидорли футболчилардан воз кечишга қарор қилди. Уларнинг трансферидан жамоа атиги 30 миллионгина ишлагани жуда ачинарли. Айнан шу йигитлар ғалабага чанқоқлиги билан қолганлардан ажралиб турган бўлсада, клуб уларни четга суриб ташлади. Агарда ушбу йигитлар жамоанинг иккинчи таркибида қолдирилганида, жароҳатлар ёки ротация пайтида улардан унумли фойдаланиш имкони бўлар эди.

Зиданнинг талаби қондирилмади

Зизу ёз давомида Пол Погбани қўлга киритишни истаган бўлсада, клуб унинг илтимосини рад этди. Бир қарашда Зиданнинг талабани тушунса бўлади. Ҳозирда Мадрид жамоасида Погба сингари ҳимоя ва ҳужумни боғлаб турувчи ва ҳужумнинг ритмига жавоб берадиган футболчи йўқ. Кроос ва Модричнинг даври ортда қолганига анча бўлган бўлсада, Перез яна уларга суянишга қарор қилди.

Кераксиз ўйинчилар олиб қолинди

Гарет Бейл, Ҳамес Родригез, Мариано Диаз сингари фубтолчилар Зидан билан муроса қила олмагани боис, мураббий уларни асосий таркибга яқинлаштирмасликка урунаётганидан хабарингиз бор. Айниқса, Ҳамес борасида мураббий ўз позициясини ўзгартиришни истамаяпти. Перез эса, мураббий кўришни ҳам истамайдиган футболчиларни сотиб юбориш имкони бўлсада, жамоада олиб қолишга қарор қилди. Боз устига уларнинг маошлари ҳам жуда катта эканлигни ҳисобга олсак, бу қарорни қандай оқлаш мумкин? Бу очиқчасига Зиданга «Реал Мадрид»да ким биринчи пландаги инсон эканлигни кўрсатиб қўйиш учун қилинган ишми?!

Жамоа таркибида баланс йўқ

Айни дамда, Реал Мадридда атиги 4 та марказий ярим ҳимоячи қолди. Модрич, Кроос, Казимиро ва Валвердедан бошқа ҳеч ким марказда ўйнашга мослашмаган. Энг ачинарлиси шундаки, айнан марказда ўйнай оладиган Себалос ва Маркос Лорентелар ижарага бериб юборилди. Эндиликда Номи юқорида зикр қилинган 4 та футболчи мавсум охирига қадар тўлиқ майдонда бўлишга мажбур. «Реал Мадрид» эса, 305 миллион евро сарфлаган бўлсада, ярим ҳимойчи ҳарид қилмади ва оқибатда жамоада бир вақтнинг ўзида 9 та ҳужумкор ярим ҳимоячилар йиғилиб қолди. Марказ эса, тобора оқсаб бормоқда.

Казмиродан бошқа футболчи қолмади

Жамоанинг ўйинида бош ролни ижро этувчи Казмирони амаштириши мумкин бўлган футболчи ҳозир таркибда йўқ. Ҳа ҳа у камида қишгача жароҳатсиз ўйнашга мажбур. Акс холда, Зидан унинг позициясига Тони Кроосни қўйишга мажбур бўлади. Мавсум олди мусобақаларда германиялик футболчининг бу позицияда нақадар бўш ўйнашини гувоҳи бўлганимиз боис, Казимиро умуман жароҳат олмасликка ва дам олмасликка маҳкум бўлади. Бу эса, унингга ўз таъсирини ўтказмай олмайди.

Марказий ҳимояда муаммолар

«Қироллик клуби» ҳимоячиларининг номи қанчалар машхур бўлмасин, улар сўнгги 2 йил давомида жуда паст сифатли ўйин кўрсатмоқда. Мана бир неча йиллардан бери Карваҳал, Варан, Рамос, Марселло квартетидан фойдаланаётган «Реал»нинг ҳимояси тобора кучсизланиб бормоқда. Варан барча совринларни қўлга киритди ва унда ҳеч қандай мотивация қолмади. Рамос эса, борган сари ўз тезлигини йўқотиб бормоқда.

Энг ачинарлиси шундаки, ҳимоячиларга ёрдам бериш учун ҳарид қилинган Эдер Милитаога Зидан бирорта расмий учрашувда майдонга тушиш имкониятини бермади. Бундан кўриниб турибдики, янги мавсумда ҳам айнан шу ҳимоячилар бош ролда бўлишади. Мавсум олдидан камида 2 сифатли ҳимоячи ҳарид қилинганида, жамоада соғлом рақобат ҳосил бўлар, бу эса, ҳимоячиларнинг ўз устида ишлашга ундаган бўлар эди. Афсуски, «қаймоқранглилар» яна шу футболчиларга ишонди ва энди камида қишга қадар бошқача йўл тута олмайди.

Киритилди: 06.09.2019 11:39. Ўқилди: 15559 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.