Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ла лига. «Гранада» «Барселона»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди! (видеошарҳ)

Испания чемпионатининг 5-турида жадвалда ёнма-ён бораётган "Гранада" ва "Барселона" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Одатда аутсайдерлар сафида юрадиган гранадаликлар ушбу мавсумда бежиз яхши натижалар қайд этмаётганини исботлашди.

Учрашув аввалида Нелсон Семеду қўпол хатога йўл қўйиб, оддий вазиятни тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди. "Гранада" дарҳол ўнг қанотдан хавфли ҳужум ташкил қилди. Пуэртаснинг зарбасидан кейин  тўп Пикенинг оёғига тегиб, тер Штегеннинг устидан ошиб ўтди. Азиз эса чизиқ ёнида тўпни бош билан дарвозага тўғрилаб қўйди.

Каталонияликлар бутун баҳс давомида нурсиз ўйин намойиш қилиб, рақиб мудофаасини ёриб ўта олишмади. Ҳаттоки, иккинчи бўлим бошида майдонга Месси ва Фатининг тушиши ҳам ёрдам бермади. Бўлим охирларида бу икки футболчи иккита яхши комбинация ташкил қилишди. Аммо Ансунинг хавфли узатмасини, кейинчалик Мессининг зарбасини Руй Силва эгаллаб олишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим ўрталарида эса ҳакам VAR ёрдамида "Барселона" дарвозасига пенальти белгилади. Жарима зарбаси амалга оширилганидан кейин тўп Артуро Видалнинг қўлига теккан эди. Вадильо 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0га етказди.

Ушбу ғалабадан кейин "Гранада" ўз очколарини 10тага етказиб, Ла лига жадвалида пешқадам бўлиб олди. Жамоа ушбу мавсумда фақат "Севилья"га кичик ҳисобда ютқазди. "Сельта" ва "Эспаньол"ни сафарда мағлуб этган бўлса, "Вильярреал" билан меҳмонда 4:4 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Ажойиб натижалар.

"Барселона" эса 7 очко билан ҳозирча 7-поғонада турибди.

Испания Ла лигаси, 5-тур
Гранада – Барселона 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 2 Азиз, 2:0 – 66, пенальти Вадильо.
Гранада – Руй Силва, Диас, Дуарте, Херман Санчес, Нева, Эррера (Гоналон, 83), Монторо, Пуэртас, Азиз, Мачис (Вадильо, 62), Сольдадо (Фернандес, 58).
Барселона – тер Стеген, Семеду, Пике, Лангле, Фирпо (Фати, 46), Сержи Роберто, де Йонг, Ракитич (Видаль, 62), Карлес Перес (Месси, 46), Суарес, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Суарес (21), Пике (45), Сольдадо (48), Эррера (49), Фернандес (87).

Киритилди: 22.09.2019 05:11. Ўқилди: 10048 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.