Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пикенинг ташаббуси: футболга яна битта турнир керакми?

Хорижий сайтларда «Барселона» ҳимоячиси Пикега оид кутилмаган хабар тарқалди. Унга кўра, айни дамда «Космос» компаниясининг эгаси бўлган футболчи футболда яна битта турнир ташкил қилиш ғоясини илгари сурмоқда. Унинг ғоясига кўра, ушбу турнирда Европа кучли чемпионатларининг чемпионлари ҳам бир нечта топ даражадаги жамоалар иштирок этиши керак. Хўш, аслида, футболга яна битта турнир керакми?

ТИҒИЗ ТАҚВИМ

Бу таклифга АПЛ жамоалари бир овоздан «Йўқ!» деб жавоб беришса керак. Чунки чемпионатлар ичида айнан Англияда тақвим шундоқ ҳам тиғиз. Қолган чемпионатларда ҳам айни дамда битта турнирда қатнашишга етадиган бўш вақт йўқ. Фақат ёзда дам олишади, унда ҳам жамоалар, футболчилар трансфер билан банд бўлишади.

ЎРИНГА ЎРИН

Пикенинг турнирини (шартли равишда шундай атаб турамиз) бошқа бир турнирнинг ўрнига қўйиш фикри ўзини оқлармикин? Бунинг учун бугунги кун футболида ўзини оқламаётган бирор-бир мусобақани топишга тўғри келади. Чемпионлар Лигаси? Асло! Ушбу мусобақа бугунгача ўз шиддатини йўқотмаган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати? Мазкур турнир шундоқ ҳам ўзгарди ва у қитъаларда ўтказиладиган чемпионатларга бевосита боғлиқ. Пике ташкил этмоқчи бўлган турнирда эса чемпион жамоалар танлаб олинади. Яъни кучли бешликда чемпион бўлган клублар қатнашиши кўзда тутилган, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати эса бундай фарқ қилади.

ХАЛҚАРО ЧЕМПИОНЛАР КУБОГИ

Пикенинг мусобақасини фақат битта турнир билан алмаштириш мумкин — Халқаро чемпионлар кубоги ўртоқлик турнири. Ушбу мусобақада иштирок этадиган жамоалар учун алоҳида регламент белгиланмаган. Фақат бунинг учун Пикенинг турнирини ўртоқлик мақомида ўтказишга тўғри келади. Боиси ёзги таътил вақтида ўтказиладиган турнирда клублар ёш футболчилари ёки янги харид қилинган футболчиларни синовдан ўтказишни мақсад қилишади. Агар турнир расмий мақомда бўлса, клублар бу ишни амалга ошира олмасликлари ва мусобақада қатнашишга унчалик хоҳиш билдирмаслиги мумкин. Аслида ҳам ёзги трансфер мавсуми вақтида ўртоқлик турнири ўтказган маъқулроқ.

Бу Пикенинг биринчи таклифи эмас. Испаниялик ҳимоячи олдин ҳам бошқа ташаббуслар билан чиққан. Кўрамиз, бу галги таклифи амалга ошармикин?

Киритилди: 04.10.2019 09:38. Ўқилди: 6399 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.