Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Барселона”да қолиши керак бўлган 4 футболчи

Каталония клубида худди “Реал” каби беқарор таркиб шаклланиб қолган. Айниқса, сўнгги йилларда мураббийларнинг даражаси пастлигиданми ёки раҳбариятнинг ўринсиз қарорлари туфайлими, “Барселона”га клуб даражасига тўғри келмайдиган футболчилар қўшилди. Оқибатда аралаш таркиб ҳосил бўлди. Айни шу таркибда жамоадан кетиши керак бўлган ва қолиши лозим бўлган футболчилар бор.

Артуро Видаль. “Барселона”га керак бўлмайдиган футболчилар ҳақида ўйлаганимда биринчи навбатда хаёлимга чилилик футболчи келади. Видаль биринчи навбатда Каталония клубининг имижига тўғри келмайдиган футболчи. Бу ташқи кўриниш маъносида эмас, ўйин ва характер маъносида.

Артуро Видаль яхши ўйинчи, бунга шубҳа йўқ. Лекин уни муҳим ўйинларда “Барселона”ни қутқара оладиган ёки муҳим аҳамият касб этадиган футболчи деб ҳисоблаш қийин. Биринчидан, бугунги Видаль биз билган ўша Видаль эмас. Келинг, бошқача тушунтираман, бугунги Видаль Гвардиола “Барселона”га олиб келишни истайдиган Видаль эмас, Вальверде “Барселона”га олиб келган Видаль. Олдинги Видаль ёки умуман Видалнинг ўрнига олиб келиниши керак бўлган футболчи билан бугунги Артуро ўртасидаги фарқ Гвардиола ва Вальверде ўртасидаги фарққа тенг. Тўғри, “Видаль гол уряпти, яхши ўйнаяпти”, дейишингиз мумкин, аммо унинг позициясида “Барселона”да жуда иқтидорли чарм тўп устаси ўйнаши керак.

Ўз навбатида Каталония клуби раҳбарияти бир нечта футболчини сотишни истаяптики, улар орасида “Барселона”да қолиши керак бўлганлари талайгина.

Иван Ракитич. Хорватиялик футболчининг сотилиши борасида кўп гап-сўзлар тарқалмоқда. Тўғри, унинг ёши ўтиб бораётгандир, аммо Ракитичнинг ўрнига “Барселона” унинг позициясида ундан-да яхшироқ ўйнайдиган футболчини олиб кела олмаса керак. Чунки Ракитич майдонни яхши кўра олади, кучли зарбага эга, узатмалари ҳам яхши. Ракитич ҳозирги “Барселона”га керак футболчи. Тўғри, асосий таркибга тортмай қолгандир, балки, лекин захирадан тушиб жамоани бемалол кучайтира олади.

Усмон Дембеле. Хурмача қилиқлари туфайли  “Барселона”даги келажагини хавф остига қўйган франциялик йигитча, аслида, жуда иқтидорли. У ҳар сафар майдонга тушганида нимадир қилиб кетади: ё гол уради, ё голли узатмани амалга оширади, хуллас, мухлисларнинг ёдида қоладиган хатти-ҳаракатларни амалга оширишга улгуради. Дембеледа тезкорлик, дриблинг, кучли зарба бор. Буни кўп бора исботлаган ҳам. Хўш, шундай футболчи “Барселона”га керакдир, балки. Унинг характерини ўзгартириш эса, манимча, иложсиз иш эмас.

Самюэль Умтити. Умтити — жуда яхши ҳимоячи. Ўз вақтида “Барселона”нинг асосий таркибидан ҳам жой олган. Жароҳат эса уни анча синдирди. Лекин агар имкон берилса, франциялик футболчи аввалги формасига қайтиши мумкин. Умтити энди “Барселона”га керак эмас, деб ҳисобламайман. Айни пайтда Нельсон Семедудан кўра кўпроқ фойда келтира олади у агар Вальверде ёки унинг ўрнига келадиган мутахассис Умтитига имкон берса. “Барселона”нинг ашаддий мухлислари ҳам Самюэлнинг иқтидорли ҳимоячи эканлигини инкор этишмайди.

Луис Суарес. Ажабланманг, Неймарнинг харид қилиниши эҳтимоли вақтида уругвайлик футболчининг “Барселона”дан кетиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Кейин эса Неймар можароси тинди, аммо Суареснинг кетиши борасидаги миш-мишлар тинмаяпти. Луис Суарес “Барселона”да қолиши керакми? Жавоб битта — ҳа. Нега дейсизми? Ҳозир тушунтираман.

Луис Суарес — йиртқич. Қайси маънодаки, рақиб жарима майдонида тўпни кўрдими, уни рақиб дарвозасига тепишга интилади. Олдида ким бор, ўзи қай ҳолатда, фарқи йўқ. Рақибни ҳам, ўзини ҳам аямайди. Курашади, интилади, тўпнинг ўзига етиб келишини кутмасдан ўзи тўп томон талпинади (айни шу жиҳат аксар ҳужумчиларда етишмайди). Қолаверса, совуққон. Масалан, тўп унда, олдида эса учта ҳимоячи турибди. Суарес нима қилсам экан, деб иккиланиб ўтирмайди, тўпдан шунчаки қутулиб, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ҳам уринмайди, қулайроқ шароит яратади ва зарба беради. Ё бурчак зарбаси, ёки гол... У майдонда ана шундай қалтис ҳолатларда керакли ишни амалга ошира оладиган камдан-кам ҳужумчилар сирасига киради.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

 

Киритилди: 29.10.2019 19:59. Ўқилди: 8455 марта. Фикрлар: 8 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.