Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Яхшиси, кетақол, Вальверде

Бугунги мағлубият “Барселона” учун анча аламли бўлди. Яқин йиллар ичида Каталония клуби ҳеч бир мавсумни бунчалик омадсиз бошламаганди.  Табиийки, ушбу мағлубиятлар ҳар қандай вазиятда ҳам бош мураббийга бориб тақалади. Футболчиларнинг ўйини ўхшамаганига ҳам, руҳий тушкунликка ҳам, нотўғри таркиб ва тактикага ҳам мураббий жавобгар.

“Леванте”га қарши ўйинда “Барселона”га характер етишмади. Руҳий барқарорлик етишмади. Бу эса бош мураббийнинг айби ҳисобланади. Чунки бош мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчиларнинг камчилигини топиб, уларга нималар қилишлари лозимлигини уқтириши, мувозанатни сақлаб туриши лозим. Яъни биринчи бўлимдаги ғалабадан кейин Вальверде кийиниш хонасига кириб, “Ғалабага ишониб қолманг. Биринчи бўлимда мана бундай, мана бундай камчиликлар бўлди, мана буларни тўғриланг, рақиб янада кучаяди иккинчи бўлимда, яхшироқ ўйнашимиз керак энди”, дея футболчиларни руҳлантириши керак эди. Афтидан, Вальверде танаффус вақтида шогирдлари билан етарлича ишламаган кўринади.

“Леванте” — Ла Лигада кутилмаган натижалар қайд этиш бўйича етарлича статистикага эга. Менимча, Вальверде ушбу ўйиндан олдин рақибни синчиклаб ўрганмаган. “Биз “Барселона”, у “Леванте”, ғалаба қозонамиз”, дея ортиқча хотиржамликка ҳам берилгандир. Агар “Леванте”ни яхшироқ ўрганганида “Барселона” иккинчи бўлимда бунчалик суст ҳаракат қилмас эди. Мессининг пенальтидан урган голи ва Гризманнинг ўйиндан ташқари ҳолати туфайли ҳисобга олинмаган голни инобатга олмасак, “Барселона” тузукроқ хавфли вазиятларни юзага келтира олгани ҳам йўқ. Ваҳоланки, илгари “Барса” “Леванте”дек клубларга қарши ўйинларда ҳужумлар ёмғирини ёғдирарди.

Афтидан, чиндан ҳам Вальверде кетиши керак. Эрнестонинг захирасидаги ғоялари ҳам тугади. Айни дамдаги “Барселона” мураббийнинг ғояси билан эмас, етакчи футболчиларнинг ташаббуси билан ўйнаётган клубга ўхшаяпти. Айтмоқчиманки, Вальверде клубга тузукроқ ғоя, тузукроқ тактикани сингдира олаётгани йўқ. Бундай ҳолатда эса битта йўл бор — вақтни йўқотмасдан бош мураббийни алмаштириш.

Олдин ҳам айтгандим, ҳозир ҳам такрорлайман, Вальверде “Севилья” билан Ла Лигада кучли тўртликка киришга интилган, ЕЧЛ ёки Европа Лигасида узоқроққа боришни ният қилиб юрган мураббий. Бу унинг энг юқори натижаси, чўққиси. Унинг мияси ана шу мақсадга олиб борадиган тактикалар билан тўлиб қолган, бу тактика эса “Барселона”нинг мақсадлари учун етарли эмас. Вальверде эса миясини тозалаб янгича кучли тактикалар ўйлаб топишга ожизлик қиляпти. “Барселона”нинг ғалабалари эса ақлли тактика туфайли эмас, футболчиларнинг индивидуал маҳоратлари ёки бош мураббийга бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа омиллар туфайли юзага келмоқда.

Вальверденинг энг катта камчилиги — футболчиларнинг ишончини қозона олмагани. Айни дамда “Барселона” футболчиларининг Вальверде билан ўз мақсадларига эриша олишларига ишонишмаётгани бор гап (гарчи хориж ОАВда бошқача интервью беришса-да). Ишончсизлик эса ўз навбатида етарлича ҳурмат қилмасликни, бўйин эгмасликни келтириб чиқаради. Ахир ўзингиз ишонмайдиган, сизга фойда келтира олишига, сизнинг орзуларингизни амалга оширишга кўмаклаша олишига ишонолмайдиган инсонингизга бош эгмайсиз-ку... Ҳозир Месси ва унинг жамоадошлари ана шу кайфиятда.  Мавсум охирида кетиши ҳақида турли гап-сўзлар янграётган Вальверде эса “қовун туширишдан” тўхтамаяпти.

“Ҳамма айб Вальвердеда эмас”, дерсиз. Аммо энг катта айб Вальвердеда. Ғоялари иш бермаяпти, ўйин барқарор эмас, белгилаб олган асосий таркиби эса доим ҳам ишончли ўйнамаяпти, таркиб танлашда ҳам адашмоқда, футболчилар кўрсатмаларини тўлиқ бажара олишмаяпти, ваҳоланки, таркибни унинг ўзи танлаган. “Леванте”га қарши ўйиндаги мағлубиятни омадсизликка, тасодифга йўйган тақдиримизда ҳам “Барселона”нинг ўйинида “Барселона”га хос бўлмаган камчиликлар, оддий хатоликлар, руҳий тушкунлик кузатилди. Айбдор ким? Жаноб Вальверде.

Эрьнесто — “Барселона” юкини кўтара олмаяпти, бундай юкка ўрганмаган онги ожизлик қилмоқда, кифти букчаймоқда. Босим кучайгани сари эса аҳвол ёмонлашиши, натижа баттар салбийлашиши мумкин. Шу боис ўша гап, Вальвердега жавоб бериб, бошқа мураббийни олиб келган маъқул, назаримизда.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

Киритилди: 02.11.2019 22:59. Ўқилди: 9564 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.10.2024. ЕЧЛ. 2-тур.
23:59
Барселона
5-0
Янг Бойз

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
19:15
Алавес
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.