Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду ёки Месси? Иккиси билан ҳам тўп сурган футболчилар жавоб беради

Барча футболчиларга ҳам замонамизнинг икки даҳоси билан тўп суриш насиб этавермайди. Бугун ана шундай бахтга тақдир томонидан муносиб кўрилган футболчилар ва улар томонидан бу икки юлдуз ҳақида билдирилган фикрлар билан танишиб ўтамиз.

Деко

Португалиялик футболчи икки мега юлдуз билан тўп суришга биринчилардан бўлиб муваффақ бўлганлардан бири. Келиб чиқиши бразилиялик бўлган ярим ҳимоячи майдонни яхши кўра олар ва жамоанинг ҳужумларини бошлаб берар эди. Қаҳрамонимиз Криштиану билан сал кам 7 йил давомида терма жамоа шарафини ҳимоя қилган ва 2004-йилдаги қитъа биринчилигида кумуш медалларга эга чиққанлардан бири саналади. Лео билан эса, совринлар бироз кўпроқ. Аргентиналик футболчи билан 4 йил давомида бир жамоада тўп сурган ярим ҳимоячи икки бор Испания чемпионлигини ва бир бор ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритгани таҳсинга сазовар. Шундай бўлса-да, Деко улардан ёш жиҳатидан каттароқ бўлгани боис икки футболчини ўз укалари сингари яхши кўришини кўп бор таъкидлаб ўтган. Ўзининг интервьюларидан бирида икки футболчидан бирини танланг деган саволга эса, қуйидагича жавоб берган эди:

“Роналду ёш ва жисмонан бақувват футболчи бўлиб, доиммо ғалаба қозонишни яхши кўрадиганлар сирасига кирар эди. Месси эса, ҳозир амалга ошираётган ишларини ўзлаштириш учун тинимсиз изланиш билан банд пайтида Роналдиньо барчасини осонлик билан амалга оширар, ва ўзгача услуб эгаси эди. Унга тўп етказсангиз, бир нуқтанинг ўзидан бир неча хил улсубда гол киритишга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Рони мен кўрган йигитлар ичида энг зўри!"

Карлос Тевес

Карлитос бемалол Роналду ва Месси даражасида тўп суриши мумкин эди, бироқ унинг оғир характери ва тинимсиз жанжаллари карьерасига болта урди. Роналду билан “Манчестер Юнайтед”да бирга тўп сурган қаҳрамонимиз 5 та совринга эга чиқишни уддалаган. Улар орасида ЕЧЛнинг “шалпангқулоғи” ҳам мавжуд эканлигини эътиборга молик. Лео билан биргаликда Аргентина терма жамоасида тўп сурган Тевес бирорта мусобақада ғолиб чиқишни уддалай олгани йўқ. 2011-йилдан бошлаб эса, Тевес терма жамоага умуман чақирламади. Шунга қарамай, бу икки юлдуз ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишга улгурди:

“Мессини бирор маротаба жисмоний машғулотлар залида кўрмаганман. Унинг техник юкламалар устида ишлаганини ҳам кўрмаганман. Очиғи, бирорта машғулотда барчадан сўнг уйига кетмаган ҳам бўлса керак. Роналду эса, унинг тамомила акси. У бирор маротаба машғулотлардан сўнг уйига кетмаган. Жисмоний машқлардан сўнг, зарбалар устида ишлар, барча жабҳаларда энг зўри бўлиш учун меҳнат қилишни ҳуш кўрадиган спортчи эди. У клуб базасига барчадан аввалроқ етиб келар, ундан эрта келишнинг иложи йўқдек туюлар эди. Соат эрталабки 9 да белгиланган машғулотларга бир соат аввалроқ борсам, у аллақачон машқларни бошлаб юборган экан. Ўша куни 7:30 да борганимда ҳам ундан эртароқ келишни уддалай олмаган бўлар эдим".

Анхел ди Мария

Бу футболчи нафақат икки футболчи билан бир жамоада тўп сурган, балки иккаласи билан дўстона алоқаларни ўрнатган кам сонли футболчилардан бири. Ди Мария Роналду билан биргаликда “Реал Мадрид” сафида кўплаб совринларга эга чиқибгина қолмай, ўз фаолиятидаги ягона ЕЧЛ ғолиблигини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлади. Лео билан эса, ЖЧдаги кумуш медаль ҳозирча сўнггиси бўлиб турибди. Анхелнинг улар борасидаги саволларга берган жавоби самимий бўлгани учун мана шундай топ-интервьюлар орасидан жой олган бўлса, ажам эмас.

“Роналду ва Месси икки хил услубда тўп сурувч футболчилар. Умуман олганда, улар ўртасида умумий ҳеч нарса йўқ десам адашмаган бўламан. Месси жуда катта тезлик эгаси бўлгани боис, кичик масофаларга барчадан яхши югуради ва бир нечта ҳимоячилардан ўтиб кетишга қодир. Роналду узоқ масофаларга тезлик олиш борасида барчадан чаққонроқ. У тўпни жуда катта масофа ўзи билан олиб бориб кучли зарба йўллашга қодир. Шунинг учун унинг голлари сони Леоникидан кўпроқ. Нима бўлганда ҳам гап дунёнинг икки буюк футболчиси ҳақида бормоқда. Улардан бирини танлаш жуда мушкул".

Гонсало Игуаин

Роналду билан бир жамоада тўп сураётган аргентинлаик ҳужумчи “Реал Мадрид” сафида 4 йил Криш билан тўп сургани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Гонсало ушбу 4 йил давомида ички биринчиликдаги барча совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлган. Афсуски, Игуаиннинг терма жамаодаги фаолиятини мақтаб бўлмайди. Мессининг барча омадсиз мусобақаларида бош антиқаҳрамон ролини ҳеч кимга бермаган ҳужумчининг улар ҳақидаги фикрлари билан танишинг:

“Бу савол барчани қизиқтириши аниқ, бироқ бунинг жавоби жуда оддий. Улар футболдаги чинакам “йиртқичлар” ва ўз услубини мукаммалик даражасига олиб чиқишга муваффақ бўлган йигитлар. Уларни солиштириш бефойда. Бу худди Касильяс ва Буффонни солиштиришга ўхшайди. Яхшиси, уларнинг ўйинларидан завқ олиш лозим".

Киритилди: 13.12.2019 22:07. Ўқилди: 18119 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.