Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Барселона" "Бернабеу"да кучлироқ, "Камп Ноу"да эса қийналадими?

Мухлислар олқиши. Мезбонлик ҳисси. Ўз уйида хўжайин эканлигини исботлашга интилиш. Бу аксар мезбон жамоаларда кузатиладиган ҳолат. Мессининг фикрича, «Реал»да ҳам бу жиҳат бор.

Аргентиналик футболчи ҳақ. Негаки «қаймоқранглилар»ни «Сантьяго Бернабеу»да енгиш жуда қийин масала. Ахир қаршингда юз мингга яқин мухлислар сени олқишлаб турса, тағин сен «Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири» дея номланган клубда ўйнасанг, жон-жаҳдинг билан ҳаракат қиласан. «Реал» ўз уйида исталган рақибни керагидан ортиқ даражада муаммоларга дучор қила олади.

«Барселона» етакчиси Лионель Мессининг фикрича, «Барселона»га қарши ўйинларда ана шу жиҳат «Реал»нинг зарарига ишларкан. Каталония клуби етакчиси буни шундай изоҳлади: "Бернабеу" да ўйнасак, биз кўпроқ эркин ҳудудларга эга бўламиз. «Реал» кўпроқ ҳужум қилади, чунки улар мезбон ва доим олдинга интилишади, устунликка эришишга ҳаракат қилишади. Бу эса қарши ҳужумларда бизга очиқ ҳудудлар яратиб беради, ёки рақиб хато қилганида ҳам бўш зоналар кўп бўлади». Мантиқан тўғри. Аксарият ҳолларда қарши ҳужумда рақибни очиқ зоналарда ушлайдиган «Реал»нинг ўзида ҳам шу камчилик сезилади баъзан. Умуман, катта куч билан ҳужумга ташланган жамоа рақиб кутилмаганда қарши ҳужумга ўтганида очиқ ҳудудларни ёпишга улгурмай қолади. Хусусан, «Реал» ҳам. Эҳтимол, шунинг учун айнан Месси «Реал» майдонида кўплаб голлар уришни уддалаган.

Эртага «Реал» рақиб майдонида ўйнайди. Месси бу ҳақда ҳам фикрини айтди. «Реал» «Камп Ноу»да бошқача ўйнайди. Прессингни кучайтиради, эҳтиёткорликни оширади, кўпроқ қарши ҳужумларда ҳужумчиларининг тезлигига таяниб ҳаракат қилади. Бу эса «Барселона» учун қийинчилик туғдиради. Биз ўз уйимизда ўйнаганга қараганда меҳмонда ўйнасак, «Реал»ни мағлуб этишимиз осонроқ бўлади. Чунки меҳмонда 90 дақиқа очиқ ўйин бўлади, уйимизда эса ёпиқ ва қийин ўйин ўтказамиз», деди Месси.

Кўрамиз, эртанги ўйинда қандай сценарий гувоҳига айланар эканмиз? Шуниси аниқки, таркиб ва жамоаларнинг ҳолатидан қатъи назар, «эль-класико», барибир, «эль-класико».

Низомжон ИСЛОМОВ

Киритилди: 17.12.2019 16:47. Ўқилди: 8486 марта. Фикрлар: 22 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.