Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Эл-класико». Зидан: «Месси? Бизнинг ҳам ўз қуролимиз бор»

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Ла лиганинг 10-тури доирасида бўладиган «Барселона»га қарши қолдирилган ўйин олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— «Мадрид» "класико"га қандай формада келмоқда?
— Жамоа яхши формада, деб ўйлайман. Биз сўнгги вақтда яхши ўйнаяпмиз. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ҳаммаси жойида. Ҳозир биз учун вазият яхши.

— Бундай ҳолатда "эл-класико"да ўйнаш мумкинми?
— Қоида барча учун баробар: меҳмонхонадан биргаликда чиқишимизни айтишди. Шундай ҳам бўлади. Муҳими, ўйинни яхши ўтказиш керак.

— Қандайдир воқеа юз бериб, ўйин қолдирилишидан қўрқмайсизми?
— Йўқ, биз бор кучимизни майдонда сарфлаб, ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Бу ўйиндан иштирок этамиз.

— Провокация юз берса, ҳакам ўйинни тўхтатиши керакми?
— Ҳакамни тинч қўйиш керак. У биз каби ўз ишини бажариши лозим: у майдонда бўлиши ва ўйинни яхши ўтишига хизмат қилиши керак. Ушбу ўйин атрофида ҳаддан ортиқ шов-шувлар кўп, лекин одамлар футбол томоша қилишни исташади.

— Вальверде тимсолида ўз Погбангизни топдингизми?
— Биз шунчаки Вальвердени топдик: у ўз ишини ажойиб бажармоқда. Бизда ҳамиша энг кучлилар ўйнайди. Федерико эса жамоага муносиб эканини исботлади.

— "Класико"дан олдин сизни безовта қилаётган нимадир борми?
— Мени ҳеч нарса безовта қилмаяпти. Барчасидан қониқиш ҳосил қиляпман: "класико"да иштирок этишдан мамнунмиз. Ўз вақтида бундай ўйинни кутиб яшаганман. Бор эътиборимни ушбу ўйинга қаратяпман.

— «Барселона» клуби ҳакамлик устидан юборган шикоят — "класико" олдидан қўшимча босимни юзага келтириш воситасими?
— Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Бу мени қизиқтирмайди, бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Ҳар ким ўз фикрига эга.

— Футболчиларнинг ўйиндаги тезкор ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?
— Биз катта куч ва иштиёқ билан шуғулланяпмиз. Биз нафақат ўйинларни яхши ўтказяпмиз, балки машғулотларда ҳам зўр ишлаяпмиз. Муваффақият — машғулотлар самараси. Ўйин пайтида ҳар қандай нарса юз бериши мумкин, аммо 100 фоизга тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга.

— Месси ҳозир яхши формада, уни қандай қилиб тўхтатмоқчисиз?
— Бу футбол учрашуви — унда ўн бир футболчига қарши ўн бир ўйинчи ўйнайди. Бунга қўшимча яна ўйинчи алмаштиришлар мумкин. Аммо биз рақибимиз ким эканини ва уларнинг сафида қандай футболчи борлигини яхши биламиз. Лекин бизда ҳам ўз қуролимиз бор. «Барселона»га қарши яхши ўйин ўтказишни истаймиз.

— Эртага тўп назорати ҳал қилувчи омил бўлиши мумкинми?
— Йўқ, бундан хавотир олаётганим йўқ, бундан бошқа вазиятлар ҳам бор. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни намойиш қилишимиз керак. Бор-йўғи шу.

— Бэйл бундай савиядаги ўйинга тайёрми?
— Бэйл биз билан шуғулланмоқда. У жамоанинг муҳим аъзоси ва буни ҳамишга исботлаб келган. Барча каби у ҳам эртанги ўйинга тайёр, бунга шубҳам йўқ.

— Ўз вақтида Мессига қарши индивидуал таъқибчи — Ковачични қўйган эдингиз. Бу режа бир марта самара берган, иккинчисида эса — йўқ. Ушбу услубдан яна фойдаланасизми?
— Ҳар бир ўйиннинг ўз тарихи мавжуд. Матео Мессига қарши бундай ўйнашга мос футболчи эди. Шунинг учун бундай қарор қабул қилган эдим. Бу эса бошқа ўйин, бошқа тарих.

— «Мадрид» «Бернабеу»дагига нисбатан «Камп Ноу»да яхшироқ ўйнайди, деб ҳисоблайсизми?
— Билмадим, бу жамоанинг формасига боғлиқ. Бутун 90 дақиқа давомида барча чизиқларда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Бу икки стадионда ўйнаш ўртасида фарқ бор деб ўйламайман. Биз ҳар иккала аренада ажойиб учрашув ўтказишимиз мумкин.

— Ўйин олдидан нималар ҳақида ўйлаяпсиз?
— Фақат ўйин ҳақида ўйлаяпман. Бу ҳақда нафақат мен, балки мураббийлар штаби ва футболчилар ҳам ўйламоқда. Биз каби мавсумни ажойиб ўтказаётган рақибга тўқнаш келамиз. Мени натижа эмас, қандай ўйнашимиз қизиқтирмоқда. Вазият тез ўзгариши мумкин. Мен эътиборни ҳар кунги ишимга қаратаман. Ҳар куни келажакда нима содир бўлиши ҳақида ўйлаганимда, ишимни ўзгартиришга тўғри келарди.

Киритилди: 17.12.2019 22:39. Ўқилди: 12556 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.