Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Яхши Вальверде, ёмон Вальверде

“Камп Ноу”даги спектакль ҳақида истаганча фикр билдириш мумкин. Танқидга ҳам, мақтовга ҳам асос етарлича.

Мен ўзимда алоҳида таассурот қолдирган икки шахс ҳақида гапирмоқчиман. Иккаласи ҳам Вальверде. Гап кимлар ҳақида эканлигини тушундингиз.

Кечаги “эль-класико”да “Реал” сафида мени ҳайрон қолдирган футболчи Федерико Вальверде бўлди. Бу ҳайратнинг сабаби шундаки, Вальверде кеча ўзининг даражасидан бир бош баланд ўйнади. Зиданнинг кўрсатмаларини камчиликсиз бажарди. Ҳатто гол ҳам уриб қўйиши мумкин эди.

“Реал” сафида ундан зўр ўйнаганлар ҳам бўлди-ку, дерсиз. Ҳақсиз. Аммо гап бу ерда футболчининг даражаси ва ўйини ўртасидаги мутаносиблик ҳақида кетяпти. Кеча Федерико ана шу мутаносибликни ижобий томонга бузиб ташлади. Кеча Федерико Месси ва унинг жамоадошларини тўхтатишга муносиб ҳисса қўшди. Кеча Федерико марказда жуда яхши ҳаракат қилди. Демакки, “қироллик клуби” яна бир ажойиб марказий ярим ҳимоячига эга бўляпти. Бу  — Зиданнинг кашфиёти.

Энди иккинчи Вальвердега ўтамиз. Эрнесто Вальверденинг кечаги ҳолати менда шундай таассурот уйғотди: “Барселона” футболчилари Вальвердега ишонмай қўйишган. Яъни, назаримда, футболчилар Эрнестони “тажрибали, маслаҳатлари бизга ғалаба олиб келади”, дея ҳисоблашмаяпти ва қисман мураббий тавсияларига амал қилган ҳолда ўз билганларича ўйнашяпти. Чунки кечаги “эль-класико”да “Барселона” футболчиларида қандайдир иштиёқ сезилмади. Тўғри, “Реал” ҳам кучли ҳаракат қилди, аммо кеча Каталония клуби ўз даражасида ўйнай олмагани бор гап. Бунда эса энг катта айбдор — Вальверде. Таққослаш учун, “қироллик клуби”нинг кечаги ўйини — Зиданнинг туни билан мижжа қоқмай ўйлаб чиққан усуллари маҳсули. “Барселона”да эса ҳамма нарса қоришиқ: футболчилар мураббийнинг фикрини инобатга олай деса, ишонч йўқолган, ўз билганимизча ўйнай деса, ҳар ҳолда, мураббий...

Оддий ҳақиқат бор: “Феррари” яхши юради, техник жиҳатдан соз, ҳамма нарсаси жойида, аммо пойгада омади чопмаяпти, керакли тезлигига чиқа олмаяпти. Чора битта — ҳайдовчини алмаштириш. Ҳозирги “Барселона” ҳозирги ҳолатида ҳам кечагидан яхшироқ ўйнай оларди. Ҳар ҳолда Каталония клуби кеча менга ўз имкониятлари даражасида ўйнамагандек туйилди.

Айни дамда яна бир тахмин тарқалди: сиёсий ўйин. Рус сайтларида “Камп Ноу”даги дуранг Каталония ва Испания ўртасидаги сиёсатнинг “маҳсули” қабилидаги фикрлар ҳам тарқалди. Нима бўлганда ҳам, кечаги ўйинни инобатга олганда ҳам Эрнесто Вальверде “Барселона” мухлислари ва футболчилари учун “ёмон амаки”га айланиб улгургани факт.

Ушбу мавсум якунига қадар ҳали яна “эль-класико” кўрамиз. Ҳозирча кейинги “класико”лар ҳақида фикр билдириш мушкул. Чунки бугунги жараёндан келиб чиқиб “Барселона” ва “Реал”нинг эртанги куни ҳақида нимадир дейиш мушкул.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

 

Киритилди: 19.12.2019 17:53. Ўқилди: 8086 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Барселона
3-0
Райо Вальекано

Навбатдаги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.