Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сўнгги 10 йилликнинг энг кучли футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоа

Таниқли “Goal 24” нашри сўнгги 10 йил давомида юқори савияда ўйин намойиш қилган футболчилардан ташкил топган рамзий терма жамоани эълон қилди. Ушбу рўйхатдан янги асрнинг иккинчи ўн йиллиги давомида ўсишга эришган футболчиларгагина жой тақдим этилган бўлиб, футболчининг клуб ва терма жамоаси учун эришган ютуқлари ҳам инобатга олинган.

Дарвозабон: Мануел Нойер

Нойер Жаҳон чемпиони бўлибгина қолмай, ЕЧЛ мусобақасида ҳам шоҳсупага кўтарилган камсонли дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, унинг ҳисобида Бундеслиганинг 7та олтин медаллари мавжуд. Соддароқ қилиб айтганда, Германия футболининг тирик афсоналаридан бири. Асримизнинг илк 10 йиллиги Буффонга бағишланган бўлса, иккинчи декадасида Нойер яққол устунлик қилди. Ўз ўйини билан дарвозабонлар учун инқилобни амалга оширган Нойер ҳақли равишда сўнгги 10 йилликнинг энг яхши дарвозабони десак, адашмаган бўламиз.

Дани Алвес

2010-йилда Алвес енгилмас “Барселона”нинг ажралмас бўлагидан бири эди. Футболчи қарийб 10 йил давомида юқори темпда тўп суришга муваффақ бўлибгина қолмай, совринларни қўлга киритиш борасида Месси ва Роналдуни ҳам ортда қолдирди. Ўзининг 35 ёшида ҳам топ-клублар эътиборида турган ҳимоячи айни дамда ватанида тўп сурмоқда.

Серхио Рамос

Рамос 2003-йилдан бери “қироллик клуби”нинг асосий таркибидаги ўрнини ҳеч кимга бериб қўйгани йўқ. 2010-йилдан бошлаб қанот ҳимоячисидан марказга кўчган Серхио янги амплуасига тезда киришиб кетди. Унинг ҳимоядаги ўйини Варан ёки Ҳуммелсникидан икки кара кучли бўлмаслиги мумкин, бироқ тўпурарлик маҳорати уни ўзгаририб бўлмас футболчига айлантирди. Ортда қолаётган 10 йиллик давомида ўз голлари билан жамоасини бир неча бор қутқариб қолган сардор ушбу рўйхатдан жой олишга юз фоиз хақли.

Тиаго Силва

Ўз фаолиятини кучсиз клубларда бошлаганига қарамай, топ даражадаги ҳимоячига айланган Тиагони қайд этишимиз шарт. Бундан 10 йил илгари “Милан” жамоасида кўриниш берган бразилиялик ҳимоячи ҳозирги кунга қадар ишончли ўйин намойиш этиб келмоқда. 35 ёшга қадам қўйганига қарамай, унинг юқори спорт формасини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Филипп Лам

Бу нуқтага Жорди Алба ёки Марселони ҳам қўйишимиз мумкин эди, бироқ Филипнинг футболчилик статуси қолган икки рақибидан баландроқ бўлгани инобатга олинди. Бутун бошли Германия футболи ривожи учун улкан ҳисса қўшган қанот ҳимоячиси ютиш мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. Юқорида номи зикр қилинганлардан фарқли ўлароқ, унинг фаолиятида бирор маротаба ҳам пасайиш кузатилмади. Ҳатто Гвардиола уни қанотдан марказга кўчирганда ҳам!

Серхио Бускетс

2010-йилда бошлаган “Барселона”нинг гегемониялиги ортида Серхионинг қанчалар катта меҳнати ётгани кўпинча ёддан кўтарилади. Испания футболи бу йигитдан миннатдор бўлиши шарт. Айнан унинг хизматлари эвазига ушбу юрт терма жамоаси икки бор қитъада ва бир бор дунёда тенгсиз бўлишни уддалади.

Лука Модрич

Барча бу жойда Хавининг пайдо бўлишини тахмин қилган бўлса, ажаб эмас. Тушунтириб берамиз. Хави ўзининг энг гуллаган даврларини 2010-йилга қадар ўтказди ва 2015-йилда жамоани тарк этди. Модрич эса, бундан 10 йил илгари “Тоттенҳем”да ишончли ўйин намойиш этишни бошлаган иқтидорли футболчи эди. 8 йил давомида “Реал Мадрид” либосида ҳаракат қилган қаҳрамонимиз қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиқди. Бундан ташқари, ўртамиёна терма жамоасини мундиал финалига қадар етаклади. Унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритгани эса, фаолиятидаги совринларнинг мантиқий якуни бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Андрес Иньеста

Хави ва Модричдан фарқли ўлароқ, Андрес чинакам универсал футболчи эди. Вазият тақозосига қараб, мураббийлар ундан қанот ҳужумчиси, алдамчи тўққизлик, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида фойданаланишар, қаҳрамонимиз эса, барча нуқтада бирдек ишонч билан ҳаракатланар эди. Боз устига, ЖЧ финалини ҳал қилган гол муаллифини рўйхатга киритмаслик мумкин эмас.

Криштиану Роналду

Ноу коммент.

Роберт Левандовски

Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ҳужумчи номига бир эмас бир нечта номзодлар мавжуд. Ибраҳимович, Давид Вилла, Бензема ва ҳатто Эдинсон Кавани ҳам бу рўйхатда бўлишга ҳақли. Шундай бўлсада, унутмаслик лозим, бундан 10 йил муқаддам Роберт Польша чемпионатидан Бундеслигага кўчиб ўтган ёш ва тажрибасиз футболчи эди. Ўтган вақт давомида Бундеслига тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири даражасига кўтарила олди.

Леонель Месси

Ноу коммент.

Мураббий: Юрген Клопп

Бу борада бир нечта мураббийларнинг алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Симеоне ва Моуриньо совринлардан четда қолгани боис, асосий рақобат Гвардиола ва Клопп ўртасида кечди. Шу ўринда тан олиш лозим, Пеп шу кунга қадар қайси клубда ишламасин доимо катта трансферларни талаб қилган. Ундан фарқли ўлароқ Юрген “Боруссия Дортмунд”да ҳам “Ливепруль”да ҳам ўртамиёна футболчилардан суперклуб тузишни уддалаганини унутмаслик лозим. Айнан шу аспект сабабли Клопп ўз рақибини ортда қолдирди.

Киритилди: 30.12.2019 20:19. Ўқилди: 7670 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.