Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хаби Алонсо Мессини қандай тўхтатиб қолганини айтди

"У мен кўрган ярим ҳимоячилар ичида энг кучлиларидан бири. У ўйинни яхши тушунади ва унга катта қизиқиш билан ёндошади. Хаби ҳафта давомида ғалаба қозониш йўлларини ўйлайдиган футболчи эди. У тез орада мураббий сифатида яна футболга қайтишига шубҳам йўқ. Ана шунда у ўзи учун истаган клубини танлаши мумкин. Келажакда ажойиб мураббий бўлиб етишишига шубҳам йўқ".

Пеп Гвардиола.

2018-йилдан бошлаб ўз мураббийлик фаолиятини бошлаган Хаби Алонсо “Реал Мадрид”нинг 12 ёшгача бўлган футболчилари билан қисқа фурсатда чемпионликни қўлга киритишни уддалади. 2019-йил бошида қаҳрамонимиз керакли лицензияларни қўлга киритди ва жонажон клуби “Реал Сосьедад” жамоасининг ўринбосарларига устозлик қилишни бошлади. Айни дамда у асосий жамоанинг мураббийи бўлиш учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Яқиндагина “The Coaches' Voice" нашри учун берган интервьюсида ўзи тўп сурган жамоалардаги тактик схемалар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

“Ливерпуль”

Рафа Бенитес қўлостида асосан 4-2-3-1 схемасида ҳаракат қилар эдик. Мен чап таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажарар эдим. Менинг майдондаги ҳаракатларим, иккинчи таянч ярим ҳимоячисининг ким бўлиши ва ҳужумчи ортидаги футболчи билан боғлиқ эди. Аггарда 10-рақам позициясида Жеррард ҳаракат қилса, менинг биринчи вазифам у ташлаб кетган бош зоналарни ёпиш ва тезкорлик билан унинг ўрнини эгаллашим  эди. Шу йўсинда биз Жеррардни иккинчи ҳужумчи позициясига олиб чиқар эдк. Узоқ йиллар давомида Маскерано билан биргаликда таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилдик. У жуда ҳам меҳнаткаш футболчи бўлиб, асосий вазифаси ҳужумларни барбод қилишдан иборат эди. Хавьер марказни бир ўзи ушлаб туриши, мен ҳужумда Жеррардга ёрдам беришга чиқишим талаб этилар эди. Бизнинг ўйин фалсафамиз тезкор ҳужумлар устига қурилган бўлиб, ўйиндаги энг муҳим вазифам тўпни марказда қабул қилиб, қанотдаги футболчиларни олдинга бошлашдан иборат эди. Рафа мендан кўпроқ диоганал пасларни ижро этишимни талаб қилар, олдимдаги футболчилар билан ўйнашимни истамас эди.

“Реал Мадрид”

Жозе Моуриньо қўл остида таянч ярим ҳимоясида асосан мен ва Сами Хедира ҳаракат қилар эдик. Хедира жисмонан бақувват футболчи бўлгани боис, кўпроқ олдинга ҳаракат қилишга мўлжалланган эди. Шундай бўлсада, ҳужумларимизнинг барчаси Месут Ўзилнинг ҳаракатларига боғлангани шундоққина ёдимда. У доимо жарима майдончаси атрофида тўпни қабул қилиши ва ҳужумни хавфли тусга киритиши Жозенинг талаби эди. Бу майдонда тўп суриш учун энг ноқулай позиция. Сабаби, тўпни қабул қилишинг билан ҳимоячилардан бир нечтаси вазиятни юмшатиш учун сен томонга отилади. Кичик бўшлиқда қолиб кетишинга қарамай, сен ҳужумга янги темп беришинг керак. Мадридда тўп сурган чоғларим доимо Ўзил билан ўйнашга ҳаракат қилганман. Сабаби, у тўпсиз ҳаракат қилиш борасида чинакам профессионал. Қанотларда Роналду ва Ди Мария ҳужумни сўнгги босқичга олиб чиқиши талаб этилар эди. Шу ўринда Роналдуни ҳам қайд этиб ўтиш жоиз. Унга тўпни аниқ ташлаб берсангиз бўлди. Қолганини ўзи “ижод” қилиб юборишга қодир футболчи.

Бизнинг ўйин фалсафамиз ҳимоядаги тўпни катта тезлик билан ҳужумчиларга етказиб беришдан иборат бўлиб, тўлиқ қарши ҳужумларга таянган футбол эди десам, адашмаган бўламан. Биз ўйинлар давомида кўп пасдан фойдаланмасакда жуда кўп гол киритишни уддалаганмиз.

Мессига қарши ҳимоя

Очиғи, уни тўхтатиб қолиш биз учун аввалига катта муаммолар туғдира бошлади. У доимо алдамчи тўққизлик кўринишида майдонга тушар,  бироқ Хави ўйиннинг темпини белгилаб берувчи футболчи эди. Кўпинча Хавига босим ўтказиш учун олдинроқ чиқишга тўгри келар, бундай вазиятда Месси менинг ортимда пайдо бўлар эди. Мессини зарарсизлантириш учун ўз позициясини ташлаб олдинга интилган Серхио Рамос қолдирган бўшлиқда Вилья ёки Педро пайдо бўлади ва Месси уларни ажойиб узатма билан таъминлайди. Қарабсизки, сизнинг дарвозангиз ишғол қилинган. Шундай бўлсада, вақт ўтгач, биз “Барселона”нинг услубига қарши чора топишни уддаладик. Мен Хави ёки Иньестани таъқиб қилмай қўйдим. Рамос эса, ўз позициясидан бир метр ҳам жилмайдиган бўлди. Бу услуб сабабли “Барселона” кўпроқ тўп билан муомилада бўлган бўлсада, биз Мессини ўйиндан чиқаришни уддалаган эди. Агарда, барчасини тўғри амалга оширганимизда, ўша “Барселона”ни тўхтатиб қолишимиз мумкин эди.

“Бавария”

Мюнхендаги позициям таянч ярим ҳимоячиси бўлсада, қолган жамоаларникидан кескин фарқ қилар эди. Мен схемадаги ягона таянч ярим ҳимоячиси эдим. Олдинроқда иккита ярим ҳимоячи жойлашган бўлиб, улар ўйин темпини белгилаб бериши лозим эди. Энг қизиғи шундаки, менинг майдондаги асосий вазифам тўпни аниқ ва тезлик билан олдинроқдаги иккита ярим ҳимоячига етказиб беришдан иборат эди. Агарда рақибимиз иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилса, мен марказий ҳимоячилар билан бир чизиқда турганча тўпни ҳимоячилар билан пас ўйнаш орқали олдинга етказишим талаб этилган. Гвардиоланинг ўйин фалсафаси тўпни ва ўйинни тўлиқ бошқаришдан иборат. У тўп назорати, унинг доимо ерда бўлиши, қанот футболчиларининг марказга ёриб кириши ва бошқа кўплаб майда деталларни ҳам кўздан қочирмас, барчаси унинг режаси асосида кетиши истайдиган мураббий. “Бавария”га келганимда 32 ёшда эдим. Карьерамнинг катта қисми ортда қолган бўлсада, Гвардиоладан жуда кўп нарсалари ўрганишга муваффақ бўлдим.

Киритилди: 11.01.2020 01:23. Ўқилди: 9980 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Севилья
1-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.