Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Жирунинг қаерга йўл олади?

 

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчи Оливие Жирунинг келажаги борасидаги саволлар очиқлигича қолмоқда. Амалдаги ЖЧ ғолиби билан Миланнинг “Интер” клуби устози Антонио Конте жиддиқ қизиқиб қолганидан хабарингиз бор. Айни дамда ҳужумчи учун курашга Бирмингемнинг “Астон Вилла”си ҳам қўшилди.

“The Sun” нашри берган маълумотларга кўра, ингилиз клуби Жируни сотиб олиш шарти билан ярим мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда. Футболчининг ўзи эса, тезроқ “Интер” сафига ўтиш тарафдори, бироқ Миланга кўчиб ўтиш амалга ошмаса “Астон Вилла” либосини кийишга ҳам қарши эмас.

Eслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” аввалроқ “Челси”нинг бошқа бир футболчиси Дэнни Дринкуотерни ижарага олди.

Клопп топилмаси

 

““Ливерпуль” академияси учун иқтидорларнои излашга шахсан ўзи киришган Юрген Клоппнинг шортлистида Франциянинг “«Ницца» клуби футболчиси Педро Бразао пайдо бўлди.”,- деб хабар бермоқда “Real Football” нашри.

17 ёшлик футболчининг имкониятларига немис мутахассиси юқори баҳо бермоқда. Мураббийнинг фикрича Бразао бир неча йил клуб тарбиясида бўлса, жамоага келажакда катта наф келтириши мумкин. Шу сабабли, “Ливерпуль” ярим ҳимоячини қишда сотиб олишни ва мавсум сўнггида Чемпионшипдаги клублардан бирига ижарага беришни режалаштирмоқда.

Ёш иқтидор учун кураш

“Интер” клубининг ёш ва иқтидорли ҳимоячиси Алессандро Бастони бир нечта топ клубларнинг эътибор марказида турибди. “Le Gazzeta Della sport” нашри берган маълумотларга қараганда, италиялик ҳимоячи учун курашга “Манчестер Сити” ва “Барселона” жамоалари киришган.

“Интер” клуби ҳимоячини қўйиб юборишни истамаяпти, бироқ грандлар томонидан бир неча ўн миллионлик таклифларни кўриб чиқишга қарши эмас. Қисқача қилиб айтганда, клуб ўз ҳимоячисининг трансферидан катта пул ишлаб олиш шарти билангина уни қўйиб юбормоқчи.

Eсалатиб ўтамиз, Бастони учун “Интер” 2017 йилда “Аталанта”нинг ҳисоб рақамига 31 миллион евро ўтказиб берган.

“Локо” голландиялик футболчига қизиқмоқда

Россиянинг “Локомотив” клуби Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси ярим ҳимоячиси Жермейн Ленс билан жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақида Туркиянинг “Sabah” нашри маълум қилган.

Футболчининг ўзи клубдан кетишни истамаётган бўлсада, “Бешиктош” унинг катта маоши туфали тезроқ сотиб юборишни истамоқда. Ленсни таниқли трансфермаркет нашри 2 миллион евога баҳоламоқда. Голландия терма жамоасининг собиқ футболчиси бўлишига қарамай, унинг трансфер қиймати паст эканлиги Москва клуби учун қўл келиши мумкин.

Eслатиб ўтамиз, Ленс учун шарқий Европада тўп суриш янгилик эмас. Қаҳрамонимиз 2013-2015 йиллар оралиғида Киевнинг “Динамо” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

“Реал” январ ойида футболчи сотмоқчи

Мадриднинг “Реал” жамоаси қишки трансфер ойнаси чоғида бир футболчидан “қутулуш”ни режалаштирмоқда. “Diario AS" нашри берган маълумотларга қараганда, клуб раҳбарлари Зидандан ўзи учун кераксиз бўлган бир футболчини танлашларини талаб қилган.

Манбанинг маълум қилишича, мураббий Мариано Диас ва Браҳим Диаслардан бирни танлаши ҳақиқатга жуда яқин. Айни дамда бу футболчиларга Испаниянинг “Хетафе” клубидан қизиқиш бўлишга қарамай, улар жамоани тарк этишни исташмаяпти.

Киритилди: 20.01.2020 01:50. Ўқилди: 16770 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Барселона 10 19
2 Порту 8 15
3 Шахтёр 6 9
4 Антверпен 6 3

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Барселона

Навбатдаги учрашув

30.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Барселона
-:-
Валенсия

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.