Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сетьеннинг «Барселона»даги дебют ўйинида нималар сезилди?

"Барселона" янги бош мураббийи Кике Сетьен ўзининг дебют ўйинида "Гранада"ни кичик ҳисобда мағлуб этди.

Испаниялик мутахассис Йохан Кройф ва Хосеп Гвардиоланинг мухлиси ҳисобланади. У ўзи ишлаган жамоаларда доимо "тики-така" услубини жорий қилган. "Барса" унинг дастлабки ўйинида қандай натижа қайд этганига эътиборингизни қаратамиз.

– Барселона 83% вақт давомида тўпни назорат қилди;

– Каталонияликлар жами 1005та узатмани амалга оширишди. Уларнинг 92 фоизи аниқ бўлди;

– Энг кўп узатмани Бускетс амалга оширди — 142та. Таққослаш учун: бутун бошли "Гранада" ўйин давомида бор-йўғи 130та пас берди.

– "Барса" рақибга ўз дарвозаси томон 1та аниқ зарба беришга имкон берди.

— "Кўк-анорранглилар" бутун майдон бўйлаб биртепар услубдаги узатмалар орқали тўпни назорат қилишди, рақибнинг ҳар қандай прессингидан чиқиб кетишди. Шундай услубдаги комбинация орқали чиройли гол уришди.

— Аммо "Барселона" голли вазиятларни кўп яратмади. Яратилган вазиятларнинг барчаси Мессининг ташаббуси орқали юзага келтирилди.

— Кике Сетьен 20 ёшли Рики Пучга имконият берди. Жамоа тарбияланувчиси ҳисобланган ушбу футболчи кўпчиликда ижобий таассурот қолдирди. Пуч 71-дақиқада Ракитичнинг ўрнига захирадан тушди ва мураббийнинг ишончини оқлади. У рақибдан тўпни олиб қўйиб, гол билан якунланган ҳужумни бошлаб берди.

Пуч майдонда ҳаракат қилган 20 дақиқа давомида 39та узатма беришга муваффақ бўлди. Бу орқали у "Гранада"нинг ҳар қандай футболчисидан (36) яхшироқ натижа қайд этди.

Киритилди: 21.01.2020 09:11. Ўқилди: 9800 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2025. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Атлетик Бильбао
0-3
Барселона

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.