Кириш Регистрация

STD.UZ/BARSA

Барселона

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Трансфер оламидаги янгиликлар

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз

Жиру “Латцио”да?!

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Оливие Жиру ёзда Римнинг “Латцио” жамоаси билан шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақида “Tuttosport” нашри маълум қилмоқда.

Манбанинг хабар беришича, франциялик ҳужумчи билан римликлар музокараларни бошлаб юборишган. Айни дамда, жамоа амалдаги ЖЧ ғолибига 2 йиллик шартнома таклиф қилмоқда.

Шунга қарамай, футболчи ёзгача сабр қилишга қарор қилган кўринади. Сабаби, Жиру “Тоттенҳем” ва “Интер”дан таклиф тушишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг “Челси” билан тузган шартномаси ёзда ўз якунига етади ва у истаган клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.

“Рома” аргентиналик футболчидан қутулмоқчи

Римнинг “Рома” клуби ёзги трансфер ойнаси очилиши билан Пасторени сотиб юборишга қарор қилди. Гап шундаки, “бўрилар” устози аргентиналик футболчини жамоа учун кераксиз деб ҳисобламоқда.

Агар футболчига ёзда харидор топилмаса, клуб футболчи билан келишган холда ўртадаги шартномани бекор қилишга ҳам тайёр. “FootballItalia” нашрининг маълум қилишича, ярим ҳимоячининг ўзи ҳам бунга қарши эмас. 30 ёшли футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўладиган клубда тўп суришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хавьер қишдаёқ Хитой клубига ўтиши кўзда тутилган эди, бироқ чин ўласида тарқалган короновирус сабабли трансфер амалга ошмай қолди.

Рамоснинг келажаги қандай кўриниш олади?

Мадриднинг “Реал” клуби сардори Серҳио Рамос келажаги борасида жиддий қарор қабул қилди. “Марcа” нашрнинг маълум қилишича, ҳимоячи клуб билан тузилган шартномани 2023-йилга қадар чўзишни мўлжалламоқда.

Шундай бўлсада, клуб футболчи билан бирданига 3 йилга шартномани узайтиришни истамаяпти. “Қироллик клуби” ўз сиёсатига ҳос тарзда ҳар мавсум сўнггида 1 йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирган. Аввалроқ, раҳбарият томонидан қўлланилган бу услубдан Икер Касильяс, Рауль, Хаби Алонсо сингари футболчилар жабр кўришган эди.

Манба тарқатган хабарларга кўра, “Реал Мадрид” ўз сардори билан максимал тарзда келишувга эришишга ҳаракат қилади ва янги шартнома феврал ойининг сўнгги кунларида имзоланади.

“Милан” Ребични олиб қоладими?

Айни дамда Миланнинг “Милан” жамоасида ижара асосида тўп сураётган Анте Ребич фаолиятини тўлиқлигича “россонери”лар сафида ўтказиши мумкин. Ҳуқуқлари «Айнтрахт” жамоасига тегишли бўлган хорватиялик футболчини “Милан” ёзда сотиб олишни режалштирмоқда

“FootballItalia” нашри берган хабарларга кўра, миланликлар 26 ёшли ҳужумчи учун 30 миллион евродан воз кечсига тайёр. Немис клуби ҳам ўз ҳужумчисини сотишга қарши эмас, бироқ клуб Ребичнинг трансферидан 40 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

“Эвертон” ҳимоячи кучайтирмоқчи

Англиянинг “Эвертон” клуби ёзда жамоа мудофасини кучайтиришни режалштирмоқда. “LeGazzetadellasport” нашрининг маълум қилишича, клуб радарига “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Крис Смоллинг тушиб қолган.

Айни дамда Смоллинг ижара асосида “Рома” клубида фаолият олиб бораётганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, “бўрилар” ҳимоячининг шартномасини тўлиқ харид қилишни исташмоқда. Шу сабабли, “Эвертон” ёзда ҳимоячи учун кураш олиб боришига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” ўз ҳимоячисини ортга қайтариш ҳақида ўйламаяпти. Клуб Смоллинг борасидаги ҳар қандай таклфилар учун очиқ эканлигини расман маълум қилган.

Киритилди: 16.02.2020 11:49. Ўқилди: 8667 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Европа лигаси

ЕЧЛ - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Аякс 0 0
2 Байер 0 0
3 Барселона 0 0
4 Зальцбург 0 0
5 Севилья 0 0
6 Спортинг 0 0
7 Шахтёр 0 0
8 Ювентус 0 0

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Барселона
1-0
Хетафе

Навбатдаги учрашув

29.09.2024. Ла-лига. 8-тур.
00:00
Осасуна
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.